Юрист Канатбек Азиз президентга қарашли Стратегия тадқиқотлари миллий институтининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда 23-августда президент администрациянинг матбуот хизмати хабар қилди.
Институт қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб боради:
- Президентнинг ишини илмий-тадқиқот ва эксперт-аналитика жиҳатидан таъминлаш;
- хавфсизликни таъминлаш, давлат бошқаруви, ташқи ва ички сиёсат соҳасидаги стратегик имтиёзларни таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш ;
- хавфсизликни таъминлаш, давлат бошқаруви, ташқи ва ички сиёсат соҳасидаги Қирғизистоннинг давлат сиёсатини тузишга экспертиза олиб бориш.
Бунга қадар Стратегик тадқиқотлар миллий институти вазирлар маҳкамасининг (ҳукуматнинг) таркибида ди ва вазирлар маҳкамаси етакчисининг (премьер-министрнинг) тўғридан-тўғри раҳбарлиги остида иш олиб борар эди. 2022-йилнинг 15-августида президент Садир Жапаров фармонга қўл қўйиб, унга кўра, Миллий институт давлат раҳбарининг назоратига ўтган.
Канатбек Азиз дегани ким?
Канатбек Азиз — юрист ва Фанлар академиясида аъзо-корреспондент. Шунингдек у 2020-йилдаги натижасига бекор қилинган парламент сайловида «Мекеним Кыргызстан» партиясидан номзод бўлган. Партия рўйхатида 15-сафда турган.
«Мекеним Кыргызстан» — Матраимовларнинг клани ва Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан боғлаб келган партия.
*Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг божхонадаги коррупция ҳамда контрабанда, шунингдек, пул ювиш бўйича журналистик суриштирувларнинг бош фигурантларидан бири. 2021-йилнинг февралида Бишкекнинг биринчи май туман суди уни коррупция бўйича айбдор деб топиб, 260 минг сом жарима солиниб, суд залидан бўшатган. Матраимов ўзи ҳам айбини тан олиб, давлат келтирган зарар учун 2 млрд сом тўлаб берган.
«Мекеним Кыргызстан» ҳукуматпараст «Биримдик» партияси каби парламент сайловид енгиб чиққан. Сайлов олди тарғибот партия бир неча бор сайловчиларнинг овозларини сотиб олишга ҳамда бошқа қонун бузарликларда айбланган. Бу икки партиянинг ғалабаси сиёсий инқирозга туртиб, 2020-йилнинг октябрида ҳукуматнинг алмашишига олиб келган асосий фактор бўлган.
Шунингдек, Канатбек Азиз судда Матраимовлар оиласининг манфаатини ҳимоя қилган. Бу Матраимовлар «Азаттык»ни, «Клооп»ни, 24.kg нашрининг ва суриштирувчи журналист Али Токтакуновни 2019-йилнинг ўртасида судга берганда бўлган. Ўшанда Матраимовларнинг оиласи журналистларни божхонадаги коррупция бўйича суриштирувда ошкор қилган фактлар сабаб уларнинг қадри ва ишчанлик обрўсига путур етди деб айблашган. Улар судда материал муаллифларининг исмларини ошкор қилишни, суриштирувдаги айрим фактларни тарқатишни тақиқлаш ҳамда 60 млн сом тўлаб беришни талаб қилишган.
2021-йилнинг апрелида Матраимовнинг адвокатлари даъво аризасини чақиртириб олиб, бу бўйича суд текшируви тўхтатилган.
Азиз 2020-йилдаги парламент сайловига қадар берган интервьюларида, мамлакат жанубидаги Матраимовлар оиласини «шайтондек» қилиб кўрсатишмоқда деб билдирган. Юристнинг интервьюси дарҳол «ҳудудлараро низо қўзитиш» қатори қабул қилиниб, танқидга учраган.
«Райимбек Матраимовнинг ўзини ва оиласини Қирғизистонда шунчалик ёмон кўрсатишаётганини тушуниш керак. Бизда афсуски, шундай деб ҳисоблаганларнинг кўпи шимолда. Чунки ҳудудларда бундай масалалар йўқ. Кўпинча бу омма уни порахўр деб ҳисоблашади, шу билан бирга умуман бошқани айтиб турган фактларни ҳисобга олишмайди», — деб билдирди у интервьюсида.
Шундан кейин Канатбек Азиз ўзи қирғизистонликларни ижтимоий тармоқларда айтган гаплари учун «ифлосликни» тўхтатишга ва ҳудудларга бўлинмасликка чақирган.
Бундан ташқари, Канатбек Азиз ва унинг ҳамкасби Таалайкул Токтакунова 2017-йили матбуот анжуманларидан бирида Бишкекка яқин қишлоққа қулаган самолётдаги юклар Алмазбек Атамбаев ва унинг турмуш ўртоғига тегишли деб айтиб чиқишган. Гаплари қуриқ бўлмаслиги учун далил қатори ҳужжатларни кўрсатишган.
Атамбаев Канатбек Азиз ва Таалайкул Токтакуновани судга бериб, уларнинг баёноти унинг ор-номусига, обрўсига путур етказганини айтган. Суд уларни Атамбаевга 10 млн сомдан тўлаб беришга ҳукм қилган. Атамбаев пезидентликдан кетгандан кейин бу қарор бекор қилинган.
Канатбек Азиз Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турганда мухолифатдаги «Ата Мекен» партиясининг лидери Омурбек Текебаевнинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилган.