Россиядаги йўл ҳалокатидан вафот этганларнинг яқинларига 300 минг сомдан берилади

302

Уляновск вилоятидаги бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган 14 нафар қирғизистонликларнинг оиласига Садир Жапаров жамғармасидан 300 минг сомдан пул ажратилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Бақит Торобоев маълум қилди.

Худди шу миқдорни Уляновск вилоятидаги шифохонада даволанаётган уч нафар жабрланувчи ҳам олади.

23-августнинг тунида авариядан ҳалок бўлган ватандошларнинг жасади олиб келинди. Уларни ҳукумат вакиллари туғилган жойларига етказишди. Бу кун бутун Қирғизистон бўйлаб умумий мотам куни деб эълон қилинди.

 Уляновск вилоятидаги авария

Авария 21-август куни Николаевск туманининг Прасковьино ва Новопасское қишлоқларининг ўртасида, «Урал» катта йўлида қайд этилган. Авария натижасида 16 киши вафот этган — уларнинг 14 нафари Қирғизистон фуқароси. Уч нафар қирғизистонлик касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи «мусбат динамика билан барқарор оғир» деб баҳоланмоқда.

Уляновск вилояти полицияси маълумотларига кўра, оғир юк машиналаридан бирининг ҳайдовчиси ўз вақтида тезлигини пасайтирмаган ва йўлнинг таъмирланган қисмида тескари ҳаракатда ўз навбатини кутаётган микроавтобусга бориб урилган. Натижада микроавтобус иккита юк машинаси орасига тиқилиб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганлар рўйхати

23-август куни Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Уляновск вилоятидаги бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган қирғизистонликлар рўйхатини эълон қилди.

Абдулхамид уулу Жакипбек, 1990 йилда туғилган;

Диана Бекмурзаева, 1998 йилда туғилган;

Кутманали уулу Сиймикбек 1999 йилда туғилган;

Уулкан Сулайманова, 1976 йилда туғилган;

Шекербек Жуманалиев 2000 йилда туғилган;

Элнура Мусабаева, 1980 йилда туғилган;

Ормонбек қизи Алина, 1995 йилда туғилган;

Турсунали уулу Адилет 1999 йилда туғилган;

Канибек уулу Азиз 1976 йилда туғилган;.

Абдуллаева Ойгул Ғани қизи 1991 йилда туғилган;

1997 йилда туғилган Акилбек уулу Майрамбек;

Канибек Қожомбаев, 1986 йилда туғилган;

Аристанбек уулу Нуртилек 1996 йилда туғилган;

Ирисбаев Алмазбек, 1978 йили туғилган.

Муаллиф: Кайрат Бердишалиев