Иссиқкўл: «Радуга» дам олиш марказида эркак киши турмуш ўртоғини ҳушини йўқотгунча калтаклади

Иссиқкўлдаги «Радуга» дам олиш марказида эркак киши болаларининг кўзи олдида турмуш ўртоғини калтаклади. Воқеанинг видеоси black_list.kg телеграм-каналида эълон қилинди.

Гувоҳларнинг айтишича, калтакланган аёл жароҳати сабаб воқеа жойида ҳушини йўқотган.

«Қаттиқ қичқириқ чиққанидан бориб, воқеани дарров видеога ола бошладим. Мени хайрон қолдиргани — бир аёл (ким эканини билмайман, бироқ қариндоши шекилли) келиб, ҳеч кимга айтманглар деб уни олиб кета бошлади», — деб билдирди гувоҳлардан бири.

Иссиқкўл вилоят ички ишлар бошқармасидан «Клооп»га мазкур факт маълумот журналига қайд этилганини билдиришди. Ишнинг тафсилотларини аниқлаш учун воқеа жойига милиция ходимлари борган.

Аммо вилоят ИИБдан аёл ариза ёзишдан бош тортганини айтишди.

Оиладаги зўравонлик ва фемицид

Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатларининг ичидан энг хавфли ўлка деб ҳисобланади. Мазкур индексда Қирғизистон аёлларнинг вазияти баҳоланган 170 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Amnesty International 2021-йили Қирғизистонда оиладаги зўравонлик «кенг кўламда» бўлганини таъкидлаган. Ташкилотнинг баёнотида, жабрланганлар ҳужум қилганлардан иқтисодий жиҳатдан қарам бўлгани сабаб ва гап-сўзга қолишдан қўрққанидан милицияга кўп ҳам мурожаат қилмаслиги айтилган.

Қирғизистонда аёллар турмуш ўртоғининг, бирга яшаган одамининг, собиқ эрининг ва таниш бўлиб юрган эркак кишининг қўлидан вафот этиш воқеалари ҳар йили ўнлаб қайд этилади. Халқаро тажрибада бу фемицид деб аталади.

ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган.

Тажовузкорни қонун доирасида жазолаш жуда мураккаб — аксарият жиноят ишлари жарима пули тўлаш ёки жамоатчилик ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабабдан суд жавобига тортилмаслигини билиб, оиладаги зўравонлигини давом эттираверади.

Доимо бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг турмуш ўртоқлари, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одамлари ёки эски шериклари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.

Сиз ёки сизнинг яқинларингиз зўравонликка учраган вақтда қуйидаги кризис марказларига мурожаат қилсангиз бўлади.

Кризис марказларининг манзили:

  • «Шанс» кризис маркази: Бишкек, Чүй проспекти 207, 509-хона - 0709 710 320;
  • «Сезим» кризис маркази — Бишкек, Табишалиев кўчаси 3 - 0312512640
  • «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти — Ўш, Ленин кўчаси  205/105 - 0772328960
  • «Акилкарачач» кризис маркази — Ўш вилояти Гулча қишлоғи - 0555281423
  • «Аруулан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0776380777
  • «Ак журок» кризис маркази: Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0 550 231 329, 0 322 245 976
  • «Мээрбан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 312/23 0773843461
  • «Тендеш» кризис маркази — Норин, Қирғиз кўчаси 31/3 0700257890
  • «Маана» кризис маркази — Талас, Тагайбаев кўчаси 274/2 0557484713
  • «Жанил Мирза» кризис маркази — Баткен, Сидиков кўчаси 3 0777393077
  • «Каниет» кризис маркази  — Жалал-Абад, Б. Осмонов кўчаси 113 0372255084
  • «Аялзат — аёллар ташаббусини қўллаб-қувватлаш» жамоат бирлашмаси: Каракол, Абдрахманов кўчаси 105-14 - 0392 251 091, 0553 835 717;
  • «Алтинай» кризис маркази — Чолпон-Ота шаҳари - 0709 694 550
  • «Мээрман» кризис маркази — Қоракўл шаҳри - 0706 383 637
  • «Химая» аёлларга ёрдам бериш ва реабилитация маркази: Қоракўл - 0702 223 535 — бевосита алоқа рақами - 0551 733 390.