Бир кадр билан: Тадбиркор Журат Абдуллаевнинг иш кабинетидан 822 млн сом олинди

321

МХДҚ «Умут ва Ко» компанияси эгаларидан бири Журат Абдуллаевнинг иш кабинетини тинтувга олди. Давлат қўмитасининг матбуот хизматидан билдирилишича, у ердан МХДҚнинг ходимлари яширин хонада сақланган қурол-яроғларни, гиёҳванд моддаларни ва пулларни топишган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, жами бўлиб Абдуллаевнинг хонасидан 209,164,100 сом, 100,960 евро, 1,055,900 рубль ва 155 дирхам (БАА) олинган. Бунинг бари сомга ҳисоблаганда 822 млн сомни ташкил қилади.

Журат Абдуллаевнинг хонасидан топилган маблағлар. Сурат: МХДҚ

МХДҚдан Абдуллаевнинг иш кабинетидан турли калибрдаги қурол-яроғлар ва вазни 2,03 граммни ташкил қилган гиёҳванд модда ҳам топилганини билдиришди. Давлат қўмитаси «Умут ва Ко» солиқ органларига 10 млн сомдан ортиқ қарз эканини айтади.

«Шу билан бирга, тергов тадбирлари олинган қурол-яроғлар ҳамда ўқ-дорилар бўйичагина ўтказилиб, "Умут ва Ко" МЧЖсининг фаолиятига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаймиз. Ҳозирда ишхонанинг иши штат режимида олиб борилмоқда», — деб таъкидлашди МХДҚдан.

«Умут ва Ко»  МЧЖнинг таъсисчиларидан бирининг қўлга олиниши

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Журат Абдуллаевни ўқ дори, қурол-яроғлар ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш гумони билан 19-августда қўлга олган. Тадбиркорнинг уйи ва ишлаган еридан катта сондаги қурол-яроғ, портловчи моддалар, шунинг зирхли машина топилган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 20-августда Абдуллаевнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, икки ойга МХДҚнинг ТИЗОсига киргизиш қарорини қабул қилган.