Ўш шаҳрида чиқиндиларни саралаш контейнерлари ўрнатилди

328

Ўш шаҳрида чиқиндиларни саралаш учун контейнерлар ўрнатилиб, унга шаҳар етакчиси Алмаз Мамбетов бош бўлган амалдорлар иштирок этди. Бу ҳақда 17-августда Ўш мэриясидан билдиришди.

Уларнинг айтишича, контейнерлар Аравон кичик туманидаги Гапар Айтиев кўчасидаги №11 ва №13 уйларнинг ўртасида ўрнатилган.

«Ушбу тажриба лойиҳаси доирасида маиший чиқиндиларни саралаб, қурилиш ва тижорат чиқиндиларини рухсатсиз олиб чиқишни назорат қилиш учун стационар ерда диспетчер доимий ишлайжи. Жами бўлиб 10га яқин бундай стационар участкаларни ўрнатиш режалаштирилмоқда», — дейб билдиришди мэриядан.

Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

2018 йилда «Ош-Тазалык» коммунал корхонаси эскиси ёнида янги чиқиндихона қуришга қарор қилган. Аммо орадан тўрт йил ўтганига қарамай, қурилиш ҳали бошланмаган.

Сараланган чиқиндилар нима бўлади?

Шунга қарамай «Ош-Тазалык» ишхонаси сараланган чиқиндини қаерга олиб боради деган савол туғилади. Чунки Ўшда чиқиндини қайта ишлатувчи завод, хатто янги чиқинди полигони ҳам йўқ.

Ўтган йилнинг август ойида Туркиянинг Biotrend Energy компанияси Ўш шаҳрига ташландини қайта ишлатувчи завод қуришни режалаштираётгани маълум бўлган.

Компания бир ойнинг ичида қурилувчи заводнинг лойиҳасини кўрсатиб, унинг техник-экономик асосини ишлаб чиқиши кераклиги айтилган. Ундан ташқари лойиҳани молиялаш билан таъкинлаб, тайёргарлик кўриш, лойиҳалаш, қурилиш ўтказиш ҳамда ишга бериш жараёнларини амалга оширилиши керак бўлган.

Бироқ унинг натижаси номаълум, қурилиш ишлари ҳам бошлангани йўқ.

Ўшнинг чиқинди майдонининг қурилиши эса ўн йилдан бери бошланмаяпти.

Европа тараққиёт ва реконструкциялаш банки (ЕТРБ) 2012-йили «Ош-Тазалык» муниципал ишхонасига деярлик 11 млн евро ажратган. Унинг 6,5 млн соми полигон қуришга сарфланиши мўлжалланган. Маблағнинг ярми насия, ярми кредит қатори берилган.

Бироқ чиқинди полигонини қуришга тендер ўн йилдан бери эълон қилингани йўқ. Бунга шаҳар ҳукумати полигон қуришга ер тополмагани сабаб бўлган. Шаҳарнинг ўзида лойиқ ер бўлмаган, қўшни туманлар ер бўлиб беришдан бош тортишган.

2018-йили «Ош-Тазалык» муниципал ишхонаси янги чиқинди майдонини эскисининг ёнига қуришга қарор қилган. Лекин орадан уч йил ўтса ҳам полигоннинг қурилиши бошлангани йўқ.

Ҳозирги полигон

Ўшнинг чиқинди полигони, 2018-йил. Сурат: Kloop

Ҳозир Ўш шаҳридан чиққан чиқинди шаҳардан беш километр узоқликдаги чиқиндихонага чиқарилади. У 1950-йилларнинг охирида қурилиб, унинг майдони 50 гектардан ошади, 23 гектари бўш туради.

Ҳар куни Ўшдан полигонга тахминан 160 оғир юк машинада чиқинди чиқарилади.

Мазкур полигондан бир чақирим учзоқликда Жапалак қишлоқ ҳудуди жойлашган. Маҳаллий турғунлар полигон сабаб атроф-муҳитнинг бузилганига ва соғлиқларининг ёмонлашганидан шикоят қилиб келишади.

Ўтган йили ҳам маҳаллий аҳоли қаттиқ иссиқдан ёнаётган чиқиндиларнинг тутуни қишлоқни қоплаётганидан шикоят қилиб, норозилик акциясига тўпланишган.

Улар ўт бир ҳафтадан бери ўчмагани сабаб касаллик юқтириб олишдан хавотир олишаётганини айтишган. Шу сабаб чиқинди майдонини бошқа жойга кўчиришни талаб қилишган.