«Медиа Полиси Институти» ҳукуматни танқид қилганларга қарши курашни тўхтатишга чақирди

«Медиа Полиси Институти» ҳукуматни танқид қилганларга қарши курашни тўхтатишга чақирди. Мурожаат ташкилотнинг Фейсбук саҳифасида эълон қилинди.

Ташкилотдан активист Ирис Жекшеналиевга қўйилган айбларни ҳукуматни танқид қилгани учун «қувғин» деб атаб, унинг мақсади жамоатчиликни қизиқтирган мавзуларни муҳокама қилишга «тўсиқ қўйиш» деб билдиришди. Блогерга ҳукумат вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасликка ҳамда оммавий тартибсизликларга чақириқлар, шу билан бирга фуқароларга зўравонлик кўрсатишга чақириқлар моддаси билан жиноят иши қўзғалган.

Шунингдек, институт бу ижтимоий тармоқда ҳукуматни танқид қилгани учун қўзғалган учинчи жиноят иши эканини қўшимча қилишди. Аввалроқ фаоллар Мирлан Ураимов ва Миктибек Адилет Али жавобгарликка тортилган.

«Медиа Полиси» Жекшеновга қўйилган айблар — «асоссиз ва ноқонуний» деб ҳисоблайди. Ташкилот мурожаатини фаол чиқарган постда жамоатчилик хавфсизлигини бузган ҳаракатларга чақириқлар бўлмагани билан асослаган.

«Тинчлик митингларига, демонстрацияларга чиқишга чақириш — жамоат хавфсизлиги ёки ҳукумат вакилларининг қонуний талабларига жиддий бўйсунмаслик каби жиноятнинг таркибини туза олмаслигини эслатамиз. Тинчлик митингларига қатнашиб, чақириқлар қилиш ўлкадаги ҳар бир фуқаронинг конституцион ҳуқуқи бўлиб ҳисобланади», — деб таъкидлашди ташкилотдан.

Шунингдек улар постда «аниқланмаган маълумот» бўлганда ҳам, жиноят жавобгарлигига тортишга асос бўлиб бера олмайди деб қўшимча қилишди.

Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматни уч фаолга қарши «қувғинни» тўхтатишга чақиришди.

«Биз ҳукуматни жиноий жавобгарликка тортиш ва қамаш туридаги чораларни қўлланиш орқали ҳукуматни танқид қилганларга қарши курашни тўхтатишга ва профессионал мақсадлар ҳамда вазифалар бўйича фаол ишларни бошлашга чақирамиз», — деб билдиришди ташкилотдан.

Фаолларнинг қамалиши

Ирис Жекшеналиев 14-августда МХДҚнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаевнинг Норин вилоятидаги Жетим-Тоо кони бўйича айтган эски видеосини эълон қилгани учун ИИВга сўроққа чақирилган. Ўша куни қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киргизилган.

16-августда Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори билан Бишкекдаги ТИЗО-1га икки ойга қамоққа олинган. Жекшеналиевга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» («Ҳокимиятнинг қонуний талабларига фаол бўйсунмасликка чақириш ва оммавий тартибсизликлар ўтказишга, шунингдек, фуқароларга нисбатан зўравонликка чақириш») моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

30-июнда Next TV каналининг штатдан ташқари мухбири, фаол Адилет Балтабаев Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига қамалган. Туман ИИБдан билдирилишича, унга «Оммавий тартибсизликлар» моддаси билан айб қўйилган. Тергов давом этмоқда.

Сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг фикрича, фаолга фуқаролик позициясини очиқ айтгани учун ўйлаб топилган жиноят иши қўзғалган.

Адилет Балтабаев фаол сифатида танилган. У ижтимоий тармоқдаги  постларида сўз эркинлигига бўлган босим, "Жер уй" олтин кони тўғрисида, Қирғизистондаги НКМга ва қиморхоналарга, президент резиденциясининг қурилишига қарши постарни эълон қилган. Шунингдек, Балтабаев журналист Болот Темировни қўллаб келган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 8-февралда Мирлан Ураимовни «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ чақириқ қилиш» моддаси билан қўзғалган жиноят иши доирасида қўлга олганю Фаол ўзи изоҳ қолдирмаганини, аккаунти эса анча аввал бузилиб, уни қўлланмай қўйганини айтган.

9-февралда МХДҚдан Ураимов «Ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга очиқ даъват» моддаси бўйича ҳибсга олинганини айтиб, у ижтимоий тармоқларда «провокацион материаллар тарқатганган» деб изоҳлашган. 11-февралда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди қарори билан фаол 26-мартга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ТИЗОсига қамалган. 9-мартда Бишкек шаҳар суди Ураимовни ҳеч қаерга кетмаслик тўғрисидаги тил хати асосида бўшатган.