Бир кадр билан: Қирғиз альпинистлари Хан-Тенгри чўққисига Украинанинг байроғини ўрнатишди

284

Қирғизистонлик альпинистлар гуруҳи Хан-Тенгри чўққисига Украина байроғини ўрнатишди. Бу ҳақда Украинанинг Қирғизистондаги элчихонасидан билдиришди.

Сурат: Украинанинг Қирғизистондаги элчихонаси.

«Қирғизистоннинг энг баланд чўққиларидан бирига Украина байроғининг ўрнатиш бу — Украина Давлат байроғи куни муносабати билан рамзий воқеа», — деб айтилади маълумотда.

Хан-Тенгри чўққиси Қирғизистон ва Қозоғистоннинг чегарасидан унчалик узоқ бўлмаган жойда, денгиз сатҳидан 7010 метр баландликда жойлашган. У дунёдаги чиқиш учун энг хавфли бўлиб ҳисобланган тоғ чўққилари қаторига киради.

Аввалроқ, шу йилнинг май ойида альпинистлардан бири ижтимоий тармоқларда видео эълон қилиб, Қирғизистоннинг Аксу дарасидаги Путин чўққисига номаълум одамлар Украина байроғини ўрнатиб кетганини билдирган.

Альпинист 25-майда милицияга сўроққа чақирилиб, паспортининг суратини олиб қолишганини,  шеригини эса сўроққа чақиришганини билдирган.

Кўп ўтмай қирғизистонлик альпинистлар Путин чўққисидаги Украина байроғини олиб, ўрнига Қирғизистон байроғини ўрнатишган.