Ислом бирдамлиги ўйинлари: Денис Петрашов олтин медаль соҳиби бўлди

303

Қирғизистонлик сузувчи Денис Петрашов Туркияда ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда мусобақанинг сайтида айтилади.

Спортчи 100 метрга брасс усулида сузиб, 01:00:54 натижасини кўрсатди.

Бу кўрсаткич Ислом ўйинларидаги янги рекорди экани маълум қилинди. Аввалги рекорд 01:01:39 бўлиб, уни 2017-йили Баку шаҳрида ўтган ўйинларда туркиялик сузувчи Демир Атасой ўрнатган.

Аввалроқ, 13-14 августда Петрашов 50 ва 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича иккита бронза медалини қўлга киритган.

Қирғизистон турнирга қатнашаётган ўлкаларнинг орасидан жамоа ҳисобида 9-ўринга чиқди. Республиканинг ҳисобида 28 медаль бор.

Ислом бирдамлиги ўйинларининг расмий очилиши 9-августда Туркиянинг Конья шаҳрида ўтган. Мусобақанинг очилишига Туркиянинг президенти Режаб Тоййию Эрдўғон қатнашган.

Ўйиннинг очилишида Қирғизистоннинг байроғини курашчи Атабек Азизов ва енгил атлетчи Айнуска Калил қизи кўтариб чиққан.

Чемпионатнинг ўзи 10-августдан бошланган ва 18-августгача давом этади. Унга дунёнинг 56 мамлакатидан тўрт мингга яқин спортчи қатнашмоқда. Ўйинда спортнинг 20 тури бўйича 483 комлект медаль ўйнатилмоқда. Мусобақага 25 қирғиз спортчиси қатнашмоқда.

Денис Петрашов

Петрашов — сувда сузиш бўйича Осиёнинг 2017-2019-йиллардаги чемпиони. 2020-йили январда Женевада ўтган CIG Challenge турнирида кумуш медалга эга бўлган.

У сувда сузиш бўйича Токио Олимпиадасига лицензия олган илк қирғиз спортчиси. Аммо ярим финалга чиқа олмаган.

У бунга қадар 2016-йилдаги Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган Олимпиада ўйниларига қатнашган.

Шу йилнинг февралида спортчи Атланта шаҳрида ўтган АҚШнинг Атланта соҳили Конференциясидаги мусобақада 200 ярд масофага сузиш бўйича иккинчи ўринни енгиб олган. Унда Петрашов АҚШнинг кучли дейилган университет жамоаларининг рақиблари билан куч синашиб 1:51.89—муддатин кўрсатган.

Ислом бирдамлиги ўйинлари

Ислом бирдамлиги ўйинлари — Ислом хамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг орасида Ислом спорт ҳамкорлик ташкилоти (ISSF) тарафидан ҳар йили ўтказилувчи дисциплиналар аро спорт мусобақаси.

Ўйинлар ислом давлатларидаги спортчиларнинг ривожини қўллаш, спортчилар орасида ҳамкорликни ва бирдамликни ортириш учун ўтказилади. Мусобақага ташкилотга аъзо бўлган мусулмон бўлмаган давлатларнинг ҳам спортчилари қатнашиши мумкин.

Ислом бирдамлиги ўйинлари биринчи марта Саудиа Арабистонининг Жидда шаҳрида, 2005-йили ўтказилган. Конья шаҳрида ўтаётган ўйин ҳисоб бўйича бешинчи ўйин.

Материални Кайрат Бердишалиев тайёрлади