Бир кадр билан: Фаол Жекшеналиевнинг онаси ўғлини олиб бораётган машинанинг йўлини тўсди

329

17 августда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Фейсбукдаги «Полит Узник» саҳифасининг администратори, фаол Ирис Жекшеналиевга нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб чиқди.

Суд фаолни Бишкекдаги ТИЗО-1га икки ойга ҳибсга олди.

Сурат : журналист Айбек Бийбосунов

Жекшеналиевни суднинг биносидан енгил машина билан олиб чиқиб кетишди, бироқ онаси машина йўлини тўсиб, ўғли билан гаплашиб олишга рухсат сўради. Суд мажлисида фаолнинг яқинлари ва қариндошлари иштирок этмаган.

Фаолнинг адвокати Махабат Мамасалиеванинг айтишича, маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Бундан ташқари, Жекшеналиевнинг уч адвокатидан иккитаси йиғилишда иштирок этмаган.

Ирис Жекшеналиев 14 август куни ҳибсга олинган. Кейинроқ унга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» («Ҳокимиятнинг қонуний талабларига фаол бўйсунмасликка чақириш ва оммавий тартибсизликлар ўтказишга, шунингдек, фуқароларга нисбатан зўравонликка чақириш») моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.