Қирғизистонлик курашчи Айпери Медет қизи Туркияда ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритди.
Спортчи 76 килограммгача вазн тоифасида иштирок этди. Биринчи ўрин учун кечган баҳсда Медет қизи камерунлик рақибини мағлуб этди.
Қирғизистонлик Алмаз Сманбеков (57 килограммгача), Тинар Шаршенбеков (63 килограммгача), Калидин Асикеев (82 килограммгача) ва Узур Жузупбеков (97 килограммгача) мусобақанинг кумуш медали соҳиби бўлди.
Дилназ Сазанова (65 кг гача) ва Нуртилек Карипбаев (86 кг) Қирғизистонга бронза медалини келтирди.
Бунгача Айсулу Тинибекова (62 килограммгача) ва Эрназар Акматалиев (70 килограммгача) олтин медални қўлга киритган эди.
Қирғизистон терма жамоаси ҳисобида жами тўққизта медаль бор. Уларнинг учтаси олтин, тўрттаси кумуш ва икки бронза.
9 август куни Конья шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилишда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этган.
Очилишда Қирғизистон байроғини миллий терма жамоа сардори курашчи Атабек Азизбеков ва спортчи Айнуска Калил қизи кўтариб чиқди.
Чемпионатнинг ўзи 10 август куни бошланган ва 18 августга қадар давом этади. Унда 56 давлатдан тўрт мингга яқин спортчи иштирок этмоқда. Ўйинларда спортнинг 20 тури бўйича 483 та медаллар жамланмаси ўйналади. Мусобақада 25 нафар қирғизистонлик спортчи иштирок этмоқда.