Садир Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш бўйича қонунга қўл қўйди

338

Президент Садир Жапаров парламент 30 июнда қабул қилган «Айрим қонун актларига (Жиноят ва жазо кодексига, “Амнистия бериш асослари ва уни қўллаш тартиби ”) ўзгартириш киргизиш» ҳақида қонунга қўл қўйди. Бу ҳақда 12-августда давлат раҳбарини администрациясининг матбуот хизмати билдирди.

Улар қонун «болаларни ҳимоя қилиш борасида реформаларни амалга ошириш доирасида қўл қўйилган ва жинсий дахлсизлигини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек болаларнинг ҳаётини ва соғлигини таҳдидлардан ҳимоя қилишга йўналтирилганини» таъкидлашди.

Қонунга кўра, болаларнинг жинсий дахлсизлигига ва маънавий одоб-аҳлоқий соғлиғига қарши жиноят қилгани учун озодликдан ажратиш муддати ҳамда жарима миқдори кўпайтирилади. Қонунда озодликдан ажратиш муддатини 15 йилдан 25 йилгача ошириш таклиф қилинган.

Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган жиноятларни амалга оширганлар жазо жавобгарлигига тортишнинг ўтиш муддати тугагани сабабли, руҳий касалликка чалинганига ёки руҳий вақтинчалик бузилиш сабабли, шунингдек шартли турда муддатидан аввал бўшатишни қўлланиш йўли билан жиноят ва жазо жавобгарлигидан озод қилинмайди.

Болаларга нисбатан зўравонлик

ИИВнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2022-йил бошидан бери болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Мазкур 400 фактнинг 55 ҳолати жинсий ҳарактердаги зўравонликдир.

Жинсий ҳарактердаги зўравонлик ичидан: 19 таси зўрлаш, 5 таси жинсий зўравонликка уриниш, 23 таси вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонликка уриниш ва 8 таси нопок ҳаракатлар.

Шу билан бирга, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳар йили ортиб бормоқда. Июлнинг охирида Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков балоғатга етмаганларга нисбатан жиноятларнинг ўсиши ҳақида баёнот қилган.

Ишлар кўпинча судгача этиб бормайди, бунга сабаб болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари асосан қариндошлар томонидан содир этилади. Жабрланганларнинг оилалари ариза ёзишга қарор қилишса ҳам, қариндошлари билан келишиб, аризадан бош тортишади.