Айзада Канатбекованинг ўғирланиши. Айбдорлар марҳумнинг онасига атиги 20 минг сом тўлайди

283

Айзада Канатбекованинг ўлимида айбдорлар марҳумнинг онасига маънавий зарар қатори атиги 20 минг сом тўлайдиган бўлди. Бу қарорни дастлаб Биринчи Май туман суди, кейин эса Бишкек туман суди чиқарган. Бу ҳақда жабрланувчининг адвокати Нурбек Токтакунов Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Адвокатга кўра, қонунда маълум бир жиноятчи учун фақат 100 минг сомдан ортиқ бўлмаган миқдор белгиланган, яъни ҳар бир жиноятчи маънавий зарар сифатида фақат 100 минг сомдан ортиқ бўлмаган суммани тўлаши мумкин.

« [Судялар] олиб, шуни қўллашди, жабрланувчи 100 минг сомдан ортиқ олмаслиги керак деб. Агар Олий суд бу абсурдни қўллаб-қувватласа, унда бутун тизим ўзининг бемаънилигини исботлайди», —деди Токтакунов «Клооп» билан суҳбатда.

Адвокат қотиллик бўлса ҳам бу амалиёт қўлланилишидан норози.

«Қотиллик учун минг доллардан ошиқ пул дейишликнинг ўзи, албатта, бемаънилик, лекин бу бошқа гап. Мен ҳар бир айбдор шахсдан 100 минг сом жарима тўлашга мажбурловчи қонунни жабрланувчига нисбатан қўллайдиган суд амалиётининг бемаънилиги ҳақида гапиряпман. Бошқача айтганда, судялар жабрланувчига ҳар қандай ҳолатда ҳам 100 минг сомдан ортиқ маънавий зарар етказилмаслиги кераклигини тушунтиришмоқда», — деди адвокат.

Шундай қилиб, Токтакуновнинг сўзларига кўра, Айзада Канатбековани ўғирлагани учун судланган беш нафар шахсдан атиги 20 минг сомдан ундирилади.

«Шундай бўлмоқда: агар аёлни бир эркак зўрлаган бўлса, ўша аёл маънавий зарар сифатида 100 минг сом олиши мумкин, лекин уни ўнта эркак зўрлаган бўлса, уларнинг ҳар бири атиги ўн минг сомдан тўлайди. Агар аёлни юзта эркак зўрлаган бўлса -  уларнинг ҳар бири 1000 сўмдан тўлайди», — деб норози бўлди адвокат.

Токтакунов жиноятга шериклар қанча кўп бўлса, ундириладиган маблағ шунчалик кам бўлишини тушунтирди. У суд шундай қарор қабул қилаверса, жиноятчилар бир-бирини жиноятга гуруҳ бўлиб ундай бошлайди деб ҳисоблайди.

«Қотиллик учун таҳминий маънавий товонга тенг маош олган [ҳар ойда] судяларнинг адолати шу қадар бемаъни [бўлмоқда]», —  дея кунлади адвокат.

Адвокат Бишкек шаҳар суди ва Биринчи Май туман судининг қарори устидан шикоят қилганини таъкидлади. Унга кўра, маънавий зарар тўлаш масаласи бўйича суд мажлиси 16-август куни Олий судда кўриб чиқилади.

Айзада Канатбекованинг  ўғирлаб кетилиши, кейин ўлдирилиши

Айзада Канатабекова мажбуран турмуш қуриш  учун 2021-йилнинг 5-апрелида ўғирлаб кетилган. Воқеа шаҳардаги видеокузатув камерасига тушиб қолган. Орадан икки кун ўтиб, 7-апрель куни Арашан ва Чокморов қишлоқлари яқинидаги далада машина топилган. Унда қиз ва ўғирлаган Замирбек Тенизбаевнинг жасадлари бўлган.

Милиция Тенгизбаев қизни бўғиб ўлдиргани, кейин эса ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган. Кейинроқ Тенгизбаев Канатбековани ўлдиришдан олдин уни зўрлагани аниқланган.

Қизнинг ўлдирилганидан сўнг милиция Канатбековани ўғирлашда иштирок этганларни қўлга олди. Ҳаммаси 6,5 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Айзада Канатбекованинг ўлдирилиши бўйича жиноят иши уни ўғирлаб кетган, кейин эса ўлдирган Замирбек Тенизбаевнинг ўлими туфайли тўхтатилган.