13 ёшли қизни зўрлаш иши: Свердлов туман суди омбудсманни терговга аралашмасликка чақирди

237

Бишкекнинг Свердловск туман суди Омбудсман аппаратини 13 ёшдагии қизнинг зўрланиши бўйича ишнинг терговига аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда суднинг матбуот хизматидан билдиришди.

Суддан жабрланган ўсмир қизнинг зўрланиши бўйича суд процессига жамоатчилик эътибор қаратиб, хавотирланаётганини «тўғри тушунишини» таъкидлашди.

Шу билан бирга, у ердан Конституция бўйича судьялар қонунларгагина бош эгиб, мустақил эканини ёдга солишди.

«Суд адолатини ўрнатиш ишига аралашиш тақиқланади. Суд ишига қатнашаётган одамларнинг обрўсини туширмаслик, интим ҳарактердаги маълумотлар тарқаб кетмаслиги учун жинсий дахлсизлик ва бошқа шу каби характердаги ишлар ёпиқ суд йиғинида қаралади», — деб билдиришди суддан.

Свердловск туман судидан иш ёпиқ кўрилаётган жараён вақтида залга бегона одамлар кира олмаслигини, йиғинда унга алоқадорларгина бўлиши кераклигини таъкидлашди.

«Бошқа одамлар биргина сўроқ вақтида жараёнга қатнаша олишади. Бу меъёр ҳақида аввалроқ омбудсменга (Атир Абдрахматова, — таҳ.) мазкур ёпиқ суд текширувига омбудсмен институтининг вакиллари киргизилсин деган илтимоси бўлганда айтилган», — деб таъкидлашди суддан.

Аввалроқ Атир Абдраҳматова 24.kg нашрига 13 ёшли қизни зўрлаш иши бўйича суд жараёнига омбудсмен институтининг ходимлари киргизилмаётганини билдирган эди.

Ўшанда Абдраҳматова комиссия  Свердловск туман судининг судьяси Азис Эшалиевнинг жавобгарлигини кўриб чиқишни талаб қилган.

«Судья Омбудсманнинг мандатини ўрганмасдан туриб жараёнга киргизилган шахслар рўйхатини тасдиқлаган. Жабрланган томон йиғинда омбудсманнинг  ходими бўлиши керак деган илтимос билдирган, бироқ судья буни рад этган. Халқаро мандатга кўра, бизда ёпиқ суд жараёнларига боришга ҳуқуқимиз бор, агар жабрланган томон бунга рози бўлса», — деган Абдраҳматова.

Вояга етмаган қизнинг зўрлангани июль ойида маълум бўлган. Мазкур иш бўйича Бишкекда суд жараёни бошланди.

Жиноятга милициянинг икки ходими ва «Дордой» бозорининг қоравули айбланмоқда.  Қизни зўрлаганликда гумон қилинаётган официантга нисбатан  эса тергов якунланиб, ишнинг материаллари судга жўнатилди.  Аммо жабрланган ўсмир қизнинг яқинлари милиционерлар жавобгарликдан қутилиб қоладими деб хавотирланишмоқда.

Қизнинг отасини сўзларига кўра, қизига нисбатан зўравонлик 2021-йилнинг  августидан 2022-йилнинг февралигача давом этган.

5 июль куни ўсмир қизнинг зўрлангани ҳақидаги хабарлар тарқаган вақтда Ички ишлар вазирлиги биноси олдида қизлар ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши митинг бўлиб ўтди. Акция иштирокчилари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, жумладан, ИИВ раҳбари Улан Ниязбековнинг истеъфога чиқишини талаб қилишди.

Депутат Дастан Бекешев эса ички ишлар вазири «бундай ваҳший воқеалардан хулоса чиқармайди ва ўз ишини одатдагидек давом эттираётганини» билдирган. Вазирликдан эса депутатга муассаса томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўп эканини айтиб жавоб беришган.