Тенглик учун коалиция Камиль Рузиевга айблов эълон қилишни талаб қилди

Тенглик учун коалиция ҳуқуқ ҳимоячиси Камиль Рузиевга қарши айбловни қабул қилиб, у юқорида тилга олган одамларга нисбатан қийноқ қўлланилган ҳолатларини холис текширишни талаб қилди. Шу муносабат билан хабарни ташкилот Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Рузиев сохта тиббий маълумотномадан фойдаланганликда айбланмоқда. Тергов версиясига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи ишлаётган ишлардан бири бўйича Қоракўл шаҳар судининг қарори устидан шикоят қилиш муддатини узайтириш мақсадида ҳужжатларни сохталаштирган.

Фаоллар  ҳуқуқ ҳимоячисига қўйилган «бемаъни айбловлар ва ноқонуний таъқиблар»  сабаблари Ҳақиқатчи  институти томонидан чуқур ўрганилиши керак деб ҳисоблайди.

Ташкилот аъзолари Қирғизистон БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси эканлигини ва инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олганини эслатди.

«Жиноят ишини қўзғатиш ва тергов қилишда бир қатор қонун бузилишларига йўл қўйилганига қарамай, давлат айблови қийноқларга қарши курашган шахснинг айби тўлиқ исботланган деб ҳисоблаб, унга нисбатан беш йил қамоқ жазоси  тайинлашни сўрамаётгани безовта қилмоқда», — дейилади мурожаатномада.

Коалиция аъзолари Қоракўл шаҳар суди Камил Рузиев иши бўйича 12 август куни ҳукмни чиқариши кераклигини айтишди.

Рузиевнинг иши

Камиль Рузиев  — «Вентус» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари. У 20 йилдан ортиқ вақт давомида  қийноқ ва зўравонлик қурбонлари манфаатларини ҳимоя қилиб, инсониятга қарши жиноятлар ҳақида ёритиб,  ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келади.

2015-йилда милиция ходимлари уни қийноққа солиб, ундан Қоракўл тергов изолятори фаолиятини энди текширмаслиги ва жабрланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилмаслиги ҳақида тилхат ёзишни талаб қилган. Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан қийноқлар иши қисқартирилди.

Терговчи Нурбек Токушев ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳаётига бир неча бор таҳдид қилган. Токушев Рузиевни қурол билан қўрқитиб, бошига табел  тўппончасини тақагани  учун ишдан бўшатилган.

Токушев чет эл фуқаросини қийноқлар қўллаганликда ва уни ўз айбини бўйнига олишга ундаганликда ҳам айбланган —бу ишда ҳам  жабрланувчининг манфаатларини Рузиев ҳимоя қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси МХДҚ ва прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, терговчининг таҳдидлари билан  қийноқларини текширишни талаб қилган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳеч қандай чора кўрмади. Шундан сўнг Рузиев МХДҚ ходимларининг устидан уларнинг  ҳаракатсизлигидан шикоят қилиб, даъво аризасини ёзган.

Шундан сўнг, Рузиев 2020-йил 29-май куни Қоракўл шаҳридаги суддан чиқиб кетаётган вақтда ҳибсга олинган. Мазкур судда Рузиевнинг МХДҚ ва прокурорга қарши даъвоси кўриб чиқилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячисини ҳибсга олишда ишлаганлар  Рузиев уларга қарши даъво аризаси берган МХДҚ ходимлари билан бевосита алоқада.

У икки суткага вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди,  МХДҚдан ОАВга эса ҳуқуқ ҳимоячиси «Фирибгарлик»да ва даволаниши ҳақидаги тиббий маълумотномаларни қалбакилаштиришда гумон қилинаётгани ҳақида  пресс-релиз келган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи ҳам даволанаётганини яширмади, аввалроқ  ҳужумга учрагани, саломатлиги ёмонлашганини айтди. У даволанаётгани ҳақидаги маълумотлар амбулатория картасида бўлганлигини, касалхонада ётгани ҳақидаги маълумотни сохталаштирмаганини айтди.

Рузиев иши бўйича суд 2020 йил 18 сентябрда бошланган. Суд жараёни бошланишига яқин иш материалларидан «Фирибгарлик» моддаси олиб ташланди. Рузиевнинг ўзи буни ҳуқуқ ҳимояси фаолияти учун қасос деб ҳисоблайди.

2020 йил июнь ойи бошида ҳуқуқ ҳимоячиси уй қамоғига чиқарилгандан суддан кейин МХДҚ аввалроқ Рузиев манфаатларини ҳимоя қилган уч нафар Қирғизистон фуқаросининг видеосини эълон қилди. Улар видеода ҳуқуқ ҳимоячисини фирибгарликда айблашди.

Видео тарқалгач, ундаги қаҳрамонлардан бири ҳуқуқ ҳимоячисига ҳеч қандай шикояти йўқлигини айтди. 2020 йил 28 июль куни эса Рузиев ишида гувоҳ сифатида иштирок этаётган шахс Иссиқкўл вилоятининг ҳозирги бошлиғи Балбак Тулобаевга ариза билан мурожаат қилди.

У МХДҚ ходимлари ундан Рузиевга нисбатан «алдаб» кўрсатма олганини айтиб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан жиноий иш қўзғатилишини тўхтатишни сўраган.

2020 йил декабрида БМТнинг махсус маърузачиси Мери Лолор Қирғизистон ҳукуматини Рузиевни таъқиб қилишни тўхтатиб, ҳуқуқ ҳимоячиси томонидан иддао қилинган қонунбузарликларни текширишга чақирди. У Рузиев ҳуқуқ-тартибот идораларидаги қийноқлар ва улар фаолиятидаги камчиликларни ошкор қилганидан сўнг унга нисбатан таъқиблар бошланганини маълум қилган.

2020 йил октябрь ойида Қоракўл шаҳар суди Рузиевни эҳтиёт чорасини енгиллаштириб, даволанишни Бишкекда давом эттириш учун Қоракўлни тарк этишга рухсат олган. Шунингдек сохталикда гумон қилинган ҳужжатларни экспертизадан ўтказишга йўл очилган, чунки терговнинг ўзи ҳужжатларни экспертиза учун тақдим этмаган. Кейинроқ экспертиза Рузиев тиббий маълумотномани қалбакилаштирмаганини тасдиқлади.