«Тазалик»да чиқинди йиғишда ишлаётган ходимларнинг маоши 2000 сомга ошди

285

Бишкек мэрияси «Тазалик» муниципал корхонаси қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш бўлимида ишловчи ходимларнинг маошини оширди. Бу ҳақда пойтахт мэриясининг  матбуот хизмати маълум қилди.

Масалан, июль ойидан бошлаб корхонада юк ташувчи ходимларнинг маоши 2 минг сомга ошган.

«Бу маблағ 15 август куни 127 та қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқарувчига  ажратилади. Шунингдек, раҳбарият маошларни август ойида яна оширишни режалаштирган», — дейилади мэриядан.

Пойтахт мэриясидан ишхонада ҳозирда 9 та автомобил таъмирланиб битганини қўшимча қилишди.

«Айни пайтда пойтахтда 48 та махсус техника ишламоқда. Шунингдек, Бишкек шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб ташлаш учун қўшимча жойлар белгиланди. Шу муносабат билан қўшимча 60 та контейнер харид қилиш режалаштирилган», — деб маълум қилишди мэриядан.

Шунингдек мэрия  сўнг вақтларда шаҳар аҳолисидан чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқилмаётгани юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушганини тан олди. Муниципалитетдан «Тазалик» хўжалиги ва хусусий корхоналардан келган ишчи-ходимлар кечаю кундуз меҳнат қилаётгани, чиқиндилар  аҳоли сони ўсаётгани, техника етишмаётганидан кўпайиб кетаётганини айтиб ишонтирди.

Шу пайтгача шаҳар аҳолиси чиқинди ўз вақтида олиб чиқилмагани учун «Тазалик» ишидан нолиган, натижада корхона директори ва ўринбосари ишдан бўшатилган. Муниципалитет эса чиқинди уюмларидан қутулиш учун хусусий корхонанинг 16 та техникасини ёллаган.