«Жони» боғи. Сузоқда Қамчибек Ташиевнинг акаси хотирасига бағишланган истироҳат боғи очилди

275

МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг кичик ватани Сузоқ туманига қарашли Барпи қишлоғида акаси  Жанибек Ташиев хотирасига бағишланган «Жони» истироҳат боғи очилди.

Ташиевга тегишли «Регион» телеканали маълумотига кўра, умумий майдони 1,5 гектарни эгаллаган боғ лойиҳаси 2019-йили тайёрланиб, қурила бошлаган.

Истироҳат боғининг йўлагига МХДҚ раиси Камчибек Ташиевни акасининг расми  илинди. Марҳумнинг яқинлари билан ҳамқишлоқлари «Жони» деб атагани учун, Ташиевларининг оиласи боғ номини «Жони» деб қолдиришни маъқул кўришган.

Сузоқ туман ҳокими Баратбек Сидикназаровнинг сўзларига кўра, истироҳат боғи Камчибек Ташиев ва Жанибек Ташиевнинг ўғилларини маблағига қурилди.

«Шундай қилиб, ушбу муниципал боғни очдик. Улар [Ташиевлар] келажакда истроҳат боғни кенгайтиришга ёрдам беришни ваъда қилди. Жалолобод вилоятида бундай боғ илк маротаба очилмоқда, Жалолобод шаҳрида ҳам бундай боғ йўқ. Ташиевга ва унинг оиласига миннатдорчилик билдирамиз», — деди ҳоким.

Барпи қишлоқ ҳукумати бошлиғи Нурлан Сейитбеков «Клооп»га бунгача боғ ҳудуди қаровсиз бўлганини  билдирди.

«2019-йили бу ерга дам олиш масканини қуришни қарор қилдик. Лойиҳа ишлаб чиқилиб, танлов эълон қилинган. Тендерда ғолиб 25 кишини иш билан таъминлашини ва бир ярим йилгача ижара ҳақини тўламаслиги айтилган», — деди ҳукумат бошлиғи.

Камчибек Ташиевнинг акаси Жанибек Ташиев 2018-йил 2-январида вафот этган.