Президент матбуот котиби ижтимоий тармоқда Айгул Жапарова номидан сохта аккаунт очилганини айтди

281

Президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев ижтимоий тармоқларда биринчи хоним Айгул Жапарова номидан ёзилди деб айтилаётган хайрия ҳақидаги хабарга ишонмасликка чақирди.

Султанбаевнинг сўзларига кўра, Айгул Жапарованинг исми ёзилган Фейсбук саҳифаси унга тегишли эмас.

«Бу [Фейсбук] саҳифасининг биринчи хонимга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сохта саҳифа. Шунинг учун, ушбу саҳифада эълон қилинган маълумотларга ишонманг», —  дея огоҳлантирди у.

Султанбаевнинг сўзларига кўра, Айгул Жапарованинг исми ёзилган Фейсбук саҳифаси унга тегишли эмас.

Сурат президент матбуот котибининг Фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

7 август куни Фейсбук ижтимоий тармоғида Айгул Жапарова хайрия қилиб, 100 кишига пул тарқатгани ҳақида пост эълон қилинган эди.

«Бу фирибгарлик эмас. Бугун мен 100 та бахтли одамга хайрия қилиб, пул орқали ёрдам тарқатишга қарор қилдим. Агар сиз исмингизнинг биринчи ҳарфини танласангиз, исмингизга яраша  пул мукофоти оласиз. Ҳозир бажаринг! Ушбу мукофот ҳеч қачон мукофот олмаганларга берилади. Агар сиз ҳеч қачон совға картасини ютиб олмаган бўлсангиз, давом этинг ва бошқаларга ғалаба қозониш имкониятини беринг»,— дейилади постда.

Шунингдек, постнинг охирида саҳифага обуна бўлиш таклифи мавжуд.

Айгул Жапарова номи билан очилган Фейсбук саҳифаси фақат 2022 йилнинг 7 августида очилиб,  биринчи хонимнинг иккита сурати ва пул суратлари юкланган. Ушбу саҳифа очилганда дарҳол 1000 дан ортиқ одам рўйхатдан ўтган.