Ваҳимага ҳожат йўқ — Ақилбек Жапаров валюта бозоридаги вазият ҳақида

323

Вазирлар маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров валюта бозорида муаммо бор, аммо ваҳима қилишга асос йўқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Азаттык» радиосига берган интервьюсида айтди.

Жапаровнинг айтишича, «ҳозирги пайтда Россия билан Украина ўртасидаги махсус операциядан сўнг валюта бозорида баланд-паст, қинғир-қийшиқлик содир бўлмоқда». Шунингдек, унинг таъкидлашича валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича бозор механизми яхши ишламоқда, фақат Қирғизистондан олиб чиқилган доллар оқими ўсган.

«Банкларнинг маржасини кўриб чиқмоқчимиз. Мамлакатдаги пул-кредит сиёсати учун Миллий банк жавобгардир. Биз топшириқ бердик. Улар банклар қанчалик тўғри фоиз ставкаларини белгилаётганини кўриб, текширмоқда», — деди Жапаров.

Жапаров «қора бозор» ҳақида ҳам гапирди. Сўнгги пайтларда қирғизистонликлар  мамлакатдаги валюта айирбошлаш жойларида доллар сотувда йўқлигидан шикоят қилмишмоқда, бироқ мессенжерларда валютани юқори курсда сотиб олиш ва сотишда ёрдам бераман деган турли гуруҳлар пайдо бўлган.

«Мамлакатимизда эркин бозор қарор топди. Шунинг учун ҳеч ким алданмаслиги керак. Ҳамма пулни банклардан олиш керак. Пул ўтказмалари банклар орқали амалга оширилиши керак. Бизда доллар, олтин-валюта захиралари етарли. Ҳукумат ҳам чоралар кўрмоқда. Ҳозир ваҳима қилиш учун асос йўқ. Бошқа мамлакатлардан валюта келиб-кетиб юрган,  ҳали ҳам келиб-кетмоқда. Фақат Россия ва Қозоғистонга кўпроқ одамлар кетаётганига эътибор қаратдик. Бу борада чора-тадбирлар кўрилмоқда. Украинадаги воқеалар туфайли биз қийинчиликлар пайдо бўлмоқда», — деди у.

Жапаровнинг сўзларига кўра, мамлакатда доллар олиб чиқилишининг олдини олиш механизми ишлай бошлаган. Вазирлар маҳкамаси раиси буни ҳукумат киритмаганини, лекин ҳар бир банкда иш бошлаганини айтди.

«Қирғизистонда бозор тамойиллари тўғри ишлаяпти деб ҳисоблаймиз. Албатта, қийинчиликлар мавжуд. Бу, айниқса, нақд тўловларни амалга оширишда сезилади. Аммо нақд пулсиз  савдо юритишда ҳеч қандай муаммо йўқ. […] Биз катта давлат эмасмиз. Ҳеч қандай ваҳима бўлмаслиги керак. Биз бу соҳадаги вазиятни диққат билан кузатиб борамиз. Бундан буён назорат бўлади», - дея ишонтирди Жапаров.

Уруш натижасида юзага келган валюта муаммоси

Россия армияси Украинага кенг миқёсда ҳужум қилганидан бери Россияга нисбатан жиддий иқтисодий санкциялар жорий этилди. Бу Россияда нақд доллар танқислигини келтириб чиқарди.

Натижада, Россияда 1 мартдан бошлаб мамлакатдан нақд долларни олиб чиқиш чекланди - бир киши 10 минг доллардан ортиқ пул олиб чиқа олмайди. Худди шундай чеклов март ойи ўрталарида Қозоғистонда ҳам киритилган эди. Бундай чора-тадбирлар Қирғизистонда рубл, тенге ва доллардаги пул ўтказмаларининг кўпайишига олиб келди, дея хабар беради Миллий банкдан.

«Мамлакатдан чет эл валютасини олиб чиқиш/киритишни тақиқланмаганидан фойдаланиб, [чет эл валютасини пул ўтказиш билан] олганлар нақд АҚШ долларини катта миқдорда Қирғизистондан олиб чиқиб кетишди ва олиб кетишмоқда», — дейилади Миллий банкдан.

Қизил қулоққа қарши курашиш учун Миллий банк баъзи чекловлар киритди — 18 апрелдан Қирғизистон банклари халқаро пул ўтказмаларини қайси давлат валютасида ўтказилган бўлса, фақат ўша валютада  ёки сомда амалга оширади.

Бундан ташқари, эндиликда тижорат банклари валюта айирбошлаш шохобчалари билан бир кунлик айланмасидан ошмайдиган суммага валюта савдосини амалга ошириши мумкин.