Президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси Азимбек Бекназаровни элчилик лавозимидан четлатди. Бу ҳақда 5 август куни давлат раҳбари маъмуриятининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Бекназаров «ўз олдига қўйилган ташқи сиёсий вазифалар, жумладан, Қирғизистон ва Малайзия ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш бўйича вазифаларни бажара олмагани» сабаб хизматдан олинган.
Аввалроқ, 3 августда Nazarnews.org нашри Бекназаров билан қилинган интервьюни эълон қилган, унда Бекназаров Қумтўр кони бўйича янги келишувни танқид қилган. Кейинчалик сайтдаги интервью мантини ўзгартиришган, аммо гиперҳавола ўзгаришсиз қолган.
Олиб ташланган Интервьюда Бекназаров Қирғизистон Канаданинг «Центерра Голд» компаниясига коррупция схемалари боис айб қўя олмаганини айтиб, экологик даъводан бош тортганини «мағлубият» қатори сифатлаган.
«Қирғизистон на Centerra Gold Inc.га, на бошқа бировга коррупция бўйича айблов қўя олмади! Жиноятчи йўқми? Демак, ҳеч қандай жиноят ҳам йўқ. «Қустуризация» га дучор бўладиган ким йўқ. Иккинчидан, Қирғизистон экологик даъводан воз кечди. Демак, атроф-муҳитга ҳам зарар етказилмаган! » — деб иқтибос келтиради «Азаттык» Бекназаровнинг сўзидан.
Қумтор бўйича келишув
Қирғизистон ҳукумати 29 июль куни Қумторнинг Қирғизистонга бутунлай ўтказилганини эълон қилди. Шундай қилиб, Қирғизистон томони, Вазирлар Маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаровнинг айтишича, Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси билан Қумтор лойиҳаси учун «ажрашиш»ни якунлади.
Келишувга кўра, Қирғизистон 2022-йилнинг 4-апрелига кўра умумий қиймати $777 млн долларни ташкил қилган Centerra’даги 26% акциясидан бош тортади. Шунингдек, келишувга кўра, Centerra ва Қирғизистон бир-бирига қўйган даъволардан ва барча суд музокараларидан воз кечади.
Жавобан Қирғизистон «Центтера»дан 11 млн доллар дивиденд ҳамда 50 млн доллар миқдорида бир марталик тўланувчи компенсация олди.
Шунингдек давлатнинг бошқарувига «Қумтўр» кони бўйича Рекультивациялаш фонди ўтмоқда, унинг кўлами тахминан 53 млн доллар.