«Вите надо выйти». Тукуновни қувиб чиққан «Берёзка» дўконининг назоратчиси ҳақида мэмлар

178

31-июль тунда Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлиги бошлиғининг ўринбосари  Акжолтой Тукунов Бишкек четидаги  Маевка қишлоғидаги «Берёзка» дўконига кирган. Амалдор озиқ-овқатнинг баҳосини текширишга ҳаракат қилган.  Жараённи ижтимоий тармоқда бевосита эфир орқали намойиш қилган. Лекин текширув режалаштиргандай бўлмай қолган- дўкон қоровули Витя Тукуновни қувиб чиққан. Кейин иккиси ҳам етакчисидан сўз эшитган: Тукуновга раҳбарият тайёргарликсиз ҳамда келишилмаган рейд уюштиргани учун ҳайфсан берса, Витяни — «Берёзка» дўконининг маъмурияти қўполлиги учун уришди.

Бунга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари дарҳол муносабатини билдирди.

Акжолтой Тукунов ҳам Витядан кам машҳур бўлмади. Бу ҳақда у Фейсбук саҳифасига ёзди. У воқеадан кейин ижтимоий тармоқдаги дўстлигига 900дан ортиқ киши қўшилганини айтиб қувонди.

«Витяни ортидан обуначиларим кўпайиб кетди», — деб ёзди Тукунов.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари яқинда Витянинг кечирим сўраган видеосини кўрамиз деган ишончда.

Фойдаланувчиларнинг бири Витя Монополияга қарши тартибга солиш агентлигининг «монополия» номидаги ўйин деб қабул филса керак, ўйинда пуллар қалбаки бўлганидай, Тукунов ҳам рейд ҳам қалбаки деб ўйлаган бўлиши мумкин деб ёзди.

Интернет фойдаланувчилар назоратчи Витяни ESTRADARADA’нинг «Вите Надо Выйти» деган қўшиғи билан ассоциалаётганини ёзишди.

Баъзилар Витяни «арслон» деса, бошқалар  уни «жаллод» қатори кўришди. Интернет фойдаланувчилардан бири «Берёзка»нинг назоратчисини  депутатликка олиб бориш керак деб таклиф қилди.

Воқеа шунчалк машҳур бўлиб кетганидан, Монополияга қарши тартибга солиш давлат агентлиги  Тукунов билан Витяга қандай чора кўришни уч кун муҳокама қилди.

Кейинроқ Тукунов «Берёзка» дўкони раҳбарияти назоратчига жарима солганини ёзди.  Баъзи фойдаланувчилар бунга кулса, айримлари назоратчини химоя қилиб, «мукофот тўплаб бериш керак» деб ёзди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг фикрида Витя Тукунов билан «гап талашган» вақтда қуйидаги  видеодагидай кўринган. Тукунов видеони ижобий баҳолаб, ўз саҳифасида бўлишган.

Мақола муаллифлари: Аделя Именова ва Жаркинай Жээналиева