Қирғизистонлик спортчи Валентина Шевченко UFC ташкилотининг вазн тоифаси ҳисобга олинмаган жангчи аёллар орасидаги рейтингда икки босқич пастга тушди.
UFC’нинг сайтидаги маълумотга кўра, рейтинг сафи бошига бразилиялик спортчи Аманда Нуньес чиқди.
Рейтинг Даллас шаҳрида ўтган UFC 277 турнирининг натижаси бўйича янгиланди. Унда бразилиялик спортчи Нуньес америкалик Жулиана Пеньяни енгиб, енгли вазн тоифасида чемпионлик титулини қайтариб олди.
2021-йилнинг декабрь ойида Валентина Шевченко UFC’нинг янгиланган рейтингида аёллар орасида вазн тоифаларига қарамай энг кучли жангчи аёл бўлиб танланган.
Валентина Шевшенко енгил вазндаги чемпион титулини ҳамон сақлаб келмоқда.