Италиялик блогер ва плагиатда айблов. «Буй буй» қўшиғининг атрофида нима бўлмоқда?

347
Бахтиёр Токторов, италиялик блогер ва Оскар Бентон

Италиялик блогер қирғизистонлик хонанда Бактияр Токторовнинг «Буй буй» қўшиғига рақс тушиб, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага олинди. Айни пайтда мазкур қўшиқнинг муаллифи плагиатда айбланди. Токторов эса қўшиқ ўзиники эканлигини ва уни патентлаганини даъво қилмоқда. Биз нима бўлаётганини тушунтирамиз.

Нима бўлди?

12 июлда италиялик тиктокер Алессандро Карузо Токторовнинг «Буй буй» қўшиғига ташгун рақс видеосини юклади. 600 мингдан ортиқ обуначига эга блоггер томонидан юкланган видео 4 миллион марта кўрилган.

Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлиб, кўпчилик буни фахр билан қабул қилган. Кейинроқ журналист Элмира Мадиева қўшиқнинг асл нусхаси бошқа эканини айтиб чиқди.

«Гуруҳлардан бирида [ижтимоий тармоқда] Бактияр Токторовнинг «Буй-буй» қўшиғининг келиб чиқиши бошқача экан, деган фикрни билдирдим. Баъзан чет эл мусиқаларини ҳам тинглаш керак бўлади. Бактияр Токторов қўшиқ ритмини ўзгартирган. Лекин қўшиқнинг диққатга сазовор жойи буй-буй бўляпти-ку. У ўз интервьюларида қўшиқни 2000 йилларда ёзганини айтади. Бу қўшиқ эса 1973 йилда инглиз тилида Bensonhurst Blues деган ном билан чиққан», — деб ёзади Мадиева ўз саҳифасида.

Мадиева айтган Bensonhurst Blues қўшиғи нидерландлик мусиқачиси Оскар Бентонга тегишли. Очиқ манбаларда  қўшиқ 1981 йили чиққани айтилади.

Мазкур қўшиқнинг нақоратида ҳам «буй-буй» деб бир неча бор такрор айтилади.

«Ижодкор одамни куйдирмайлик»

Қирғизистоннинг Франциядаги элчиси, собиқ депутат ва кинорежиссёр Содиқ Шер-Нияз Токторовни қўллаб чиқди. Бу ҳақда 1-августда ўзининг Фейсбук саҳифасида пост ёзди.

«Маълум бўлишича, «Буй-буй» қўшиғи атрофида қизғин баҳс-мунозаралар кетмоқда. Қўшиқни плагиат деб атаганлар ҳам бор. Албатта бу гаплар қўшиқнинг жуда оммавийлашиб кетганидан деб шйлайман. Италиялик блогер ҳам қўшимча бўлди шекилли.  Менинг фикримча, бу хонанданинг ички ҳис-туйғулари ва тажрибаларидан келиб чиққан ҳақиқий ижоддир», — деди у.

Шер-Нияз «қўшиқ плагиат бўлганида, у анча олдин билинарди» деган фикрда. У жамоатчиликни қўшиқчини «куйдирмасликка» чақирди.

«Энг яхши синов Шазам дастуридир. Келинг, мусиқа тинглаймиз, бу дастур сўзларни «боо-боо» эмас, балки «боо-боо» деб танийди. Ижодкорни хафа қилмайлик (мен ўзим буни бошдан кечирдим). Биз қирғиз саховатининг ворислари сифатида [яратилган дурдона] билан чин юракдан хурсанд бўлишни ва [уни] табриклашни афзал кўрамиз», — деди у.

«Энг яхши текширув бу Shazam дастури. Қўшиқни тинглатиб кўринглар, ўша дастур “буль буль” демасдан “буй-буй” деса ҳам нимани ўйлаб топмоқчимиз, биродар. Ижодкорни куйдирмайлик (бошимдан ўтган). Ундан кўра шедеври билан чин юракдан табриклаб қўяйлик», — деди у.

Токторов ўзи нима дейди?

«Биз» гуруҳининг солисти Бактияр Токторов қўшиқ атрофидаги шов-шув бўйича «Клооп»га изоҳ берди. Изоҳда у «Буй буй» қўшиғи ўзига тегишли эканини, 2007-йили патент ҳам олганини айтди.

«Қўшиқ ўзимники. Негатив айтилаверади. Асосийси қўшиқнинг сўзи ҳам, куйи ҳам, аранжировкаси ҳам меники. Ўзим куйлаганман», — деди у.

Токторов унинг қўшиғи бошқа тилларга таржима қилиниб ижро қилинганини таъкидлаб, бу билан фахрланишини қўшимча қилди.