Сузоқда арзон нархдаги озиқ-овқатлар сотилувчи ижтимоий дўкон очилди

301
Сурат: Сузоқ туман маъмурияти

Жалолобод вилоятидаги Сузоқ туманида ижтимоий дўкон очилди. Бу ҳақда 3 августда туман маъмуриятидан «Клооп»га билдиришди.

Маълумотга кўра, дўконда биринчи истеъмол учун озиқ-овқатлар бозор нархидан 50-100 сомга арзон сотилади. Ташаббус бозор баҳоларини барқарор ушлаб туриш учун амалга оширилган.

Ижтимоий дўкондаги озиқ-овқат нархлари қуйидагича:

  • Ун (1-нав, 50 кг) — 1 600 сом;
  • Ун (2-нав, 50 кг) — 1 150 сом;
  • 1 литр ёғ — 140 сом;
  • 3 литр ёғ — 420 сом;
  • 5 литр ёғ — 680 сом;
  • Мол гўшти — 420 сом;
  • Қўй гўшти — 480 сом;
  • Кирсовун — 25 сом;
  • Тарвуз (1 кг) — 12 сом;
  • Қовун (1 кг) — сом;
  • Гуруч — 80 сом.

Маъмуриятдан ижтимоий дўконларни бошқа ҳудудларга ҳам очиш режалаштирилаётганини қўшимча қилишди.

Мамлакатдаги қимматчилик

Миллий статистика қўмитаси 12 июль куни Қирғизистонда йил бошидан буён озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархи 12,5 %га ошганини маълум қилган.

Бироқ президент Садир Жапаров 30 май куни журналистларга берган интервьюларидан бирида Қирғизистонда озиқ-овқат нархи «энг арзон экан»ини айтган.

«Нафақат қўшни давлатлар, балки бутун дунёни солиштирсангиз, озиқ-овқат бўйича энг арзон мамлакат бу - Қирғизистон. Ўрганиб, солиштирсангиз, тўлиқ амин бўласиз», —деди у.

«Клооп» журналистлари эса асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини таҳлил қилиб, 2019 йил апрель ойи охиридан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача бир ярим баробарга ошганини аниқлади.

Нархларнинг ошиши, биринчи навбатда, COVID-19 пандемияси ва мамлакатлар чегараларининг ёпилиши, кейин эса Украинадаги уруш таъсир кўрсатган.

Кўпинча ёғ ва шакар нархи икки баравар ошди. Ун нархи бир ярим баравардан ошди. Ҳаммасидан ҳам гўшт нархи кўтарилган.

Умуман олганда, таҳлиллар ҳар ой пандемия бошланганидан бери нархлар деярли ҳар ой ўсиб борганини кўрсатиб туради. 2020 йил якунлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар нархларининг ўсиши деярли 18 %ни, 2021 йил якунлари бўйича эса 13% ни ташкил этган.

Бироқ, бу орада аҳоли даромадлари анча секин ўсиб бормоқда. 2020 йилнинг декабрь ойида ўртача ойлик иш ҳақи 13,5%га, 2021 йил декабрь ойида эса 9,7 %га ошди. Шунинг учун Қирғизистон фуқароларининг маоши озиқ-овқатни кўп сотиб олишга етмайди.