Президент Садир Жапаров 3-августда давлат ва коммунал хизматчиларга мурожаат қилди.
Давлат раҳбари мурожаатида яқиндагина уларнинг ойлик маошлари кўтарилгани «сифат, обрў ва қадр-қиммат»га ижобий таъсир кўрсатишини ёзди.
«Энди, худо хоҳласа, ҳар бир давлат ходими ҳар куни ишга кетаётганда «Бугун мен юртимга қандай наф келтираман?» деган илҳом билан келиши керак. Ҳар бир давлат ходими сўзда эмас, амалда ўз ватанининг патриоти, фуқароси бўлиши керак» — деб, мурожаат қилди Жапаров.
Президент уларнинг ойлик маошларининг оширилгани давлат ходимларининг «нафасига нафа, кучига куч қўшиб, ишнинг ривожига катта ёрдам бўлади», деб ҳисоблайди.
Президент 2 августда давлат ва коммунал хизматларда ишловчиларнинг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Фармонга кўра, улар 2022 йилнинг 1 августидан бошлаб янги маош ола бошлашади.