Аравон: Анаров қишлоқ ҳукуматининг бошчиси ходимларига электроскутер совға қилди

342

Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Алля Анаров қишлоғи ҳукумати раҳбари Мамиржон Қодиров ўз ходимларига электроскутер совға қилди. Бу ҳақда 2 августда Қадировнинг ўзи «Клооп»га билдирди.

Унинг айтишича, 5 та скутерни қишлоқ раҳбарлари, солиқ ходимлари ва ижтимоий соҳа мутахассислари фойдаланиши мумкин.

«Бундан буён улар аҳолининг турли муаммоларини жойида ҳал қилиш учун электр скутерларда боришади», — деди Қадиров.

Суратлар Мамиржан Қадировга тегишли

Қишлоқ ҳукумати раҳбари ўзининг кичик асал корхонасидан тушган маблағни ташаббусни амалга оширишга сарфлаган. Элекроскутерларнинг ҳар бирининг нархи 70 минг сомни ташкил қилган.

Алля Анаров қишлоқ ҳукумати таркибига 5 қишлоқ киради. Жами бўлиб ҳудудда 19 мингдан ортиқ одам яшайди.