«Аёлларнинг ва болаларнинг ҳуқуқлари учун» ҳаракати яна бир бор президент Садир Жапаровга мурожаат қилди. Фаоллар аёллар билан болаларнинг аҳволи «кун сайин ёмонлашиб бораётгани»дан хавотир олишмоқда. Улар президент билан учрашувни талаб қилишди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари давлат органларининг зўрлаш бўйича берган маълумотлари вазиятни тўлиқ акс эттирмайди деб ҳисоблашади.
Масалан, 2002 йилдан 2018 йилгача «зўрлаш ва зўрлашга ҳаракат қилиш» графаси бўйича йилига ўрта ҳисоб билан 200-300га яқин жиноят қайд этилар эди. 2021 йилда эса Жиноятларнинг ва қилмишларнинг ягона реестрида бундай 632 ҳолат қайд этилган. Бироқ 2022 йилнинг биринчи чорагида ИИВ зўрлаш билан боғлиқ атиги 31 та жиноий ишини қўзғаган. Фаолларнинг маълумотида бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 6 баравар кам.
Фаолларга кўра, бундай статистика Жиноят кодекси ва бошқа кодексларга киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ. 2019 йилда Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрири ишлай бошлади, Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестри жорий этилди. Ўшанда ҳар бир мурожаат реестрда қайд этилиб, милиция тергов - судгача бўлган иш юритишни бошлаши шарт эди. Бироқ, 2022 йилда бу ҳолат 2021 йил охирида кодексларнинг янги таҳрири кучга кирганлиги сабабли яна ўзгарган.
«Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотлари зўрлаш қанчалик кенг тарқалганлигини тўлиқ кўрсатмайди, чунки бутун дунёда улар жиноятнинг латент (яширин) турига киритишади», — дейишди ҳуқуқ ҳимоячилари ўз мурожаатида.
Фаоллар зўравонлик қурбонлари одатда милицияга мурожаат қилмаслигини – қариндошлари, дўстларининг гапига қолишдан ва милиция ходимларининг нотўғри муносабатидан қўрқишади. Улар жиноятчилар жазоланишига ҳали ҳам ишонмайди.
Уларнинг фикрича, зўрлаш бўйича рўйхатга олинган ҳолатларнинг статистик маълумотлари «бир чети» бўлиб ҳисобланади. Улар таҳлил қилишда маълумотларга таъсир қилиши мумкин бўлган мавжуд қонунларни ҳам ҳисобга олиши керак дейишади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Миллий статистика қўмитаси томонидан 2019 йилда Бишкекда ўтказилган виктимологик изланишларига асосланиб, жинсий жиноятлар бўйича расмий маълумотлар аёллар сўрови кўрсатгичдан ҳам 55 баравар кам эканлигини таъкидлашади.
Улар муаммонинг кўлами ҳақиқатда қандай эканини баҳолаш учун махсус тадқиқотларни ўтказиш кераклигини, бу Қирғизистонда ҳали содир бўлмаганини айтишади. Бундай тадқиқотларни 2021-2022 йилларгача гендер тенглигига эришиш бўйича Миллий ҳаракатлар режасида 2022 йили амалга ошириш режалаштирилган. Бироқ ҳали вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукумат гендер ривожланиш бўйича стратегик ҳужжатни имзолашига умид қилмоқда.
«Аёллар ва болалар ҳуқуқлари учун» ҳаракати бунгача ҳам президентга мурожаат қилган. Ҳаракат аъзоси Адинай Жапаралиеванинг айтишича, улар Жапаровга уч марта мурожаат йўллашган.
«Масалани муҳокама қилиш учун учрашмоқчимиз. Бизда муаммони қандай ҳал қилиш, унга қарши қандай курашиш ва олдини олиш бўйича биргаликда қандай тадбирларни ўтказиш мумкин деган таклифларимиз бор. Милицияни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар бор», — деди у.
«Аёллар ва болалар ҳуқуқлари учун» ҳаракати президентга биринчи марта 13 ёшли қизни тўрт эркак зўрлагани маълум бўлгач, мурожаат қилган. Унда гумонланувчилардан икки нафари милиция ходими экани айтилган.
Шундан сўнг президент маъмурияти мурожаатга жавоб қайтариб, «бундай фожиали воқеалар бу борадаги ишларни кучайтириш зарурлигини кўрсатади» деб таъкидлаган.
Фаоллар президент маъмуриятининг жавоби уларни қониқтирмаганини айтишган. Улар «мамлакат аёллари ва болаларини ҳимоя қилиш давлат раҳбарини ҳам, бир вазирнинг ҳам асосий мақсади эмас эканини кўрдик» дейишган