Матраимов тарафдорлари президентнинг ахборот сиёсат хизматини бошқаради

238

Журналист Дайирбек Орунбеков президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизматига етакчи бўлиб тайинланди. Бу ҳақда маҳкамадан 3-августда маълум қилишди.

Маълумотга кўра, тегишли фармонни президент Садир Жапаров имзолади.

Мазкур хизматда бунгача  Алтинбек Жумаев раҳбарлик қилган. У 3-августда  президент Садир Жапаровнинг  жамият бошидаги  маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Дайирбек Орунбеков ким?

Журналист Дайирбек Орунбеков коррупционер эканини тан олган собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг оиласи тарафдори. Унинг Матраимовларни ҳимоя қилган фейк-фермалар билан алоқаси бўлгани ҳам аниқланган.

Шунингдек у Райимбек Матраимовни қўллаб-қувватлаган баёнотлари билан ҳам танилган. У бунгача «Матраимов божхонада ишлаганда бизнес учун яхши бўлар эди» деган далилини айтиб, Қирғизистон божхонасидаги ноқонуний юк олиб ўтиш ва коррупция ҳақида суриштирув тайёрлаган журналистларни танқид қилган.

Орунбеков ўзи собиқ президент Алмазбек Атамбаев  режимини танқид қилган. Бош прокуратура Орунбековнинг мақоласи туфайли Атамбаевнинг  «ор-номуси ва қадр-қиммати»ни ҳимоя қилиб,  журналистни судга бериб, ишни ютиб олган.

Журналист собиқ  президентга келтирган маънавий зарар учун 2 млн сом товон тўлаб бериши керак эди. Сооронбай Жээнбеков президент бўлиб сайланганидан сўнг иш қисқаргани аниқ бўлган.

Бундан Орунбеков собиқ меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Улукбек Кочкоровнинг маслаҳатчиси бўлган. 2020-йилдаги октябрь воқеаларидан кейин «Манас» аэропортининг раҳбари Бактибек Сидиковга маслаҳатчи бўлиб тайинланган. Кўп ўтмасдан Сидиков лавозимидан олиниб, Орунбеков ҳам ишдан кетган.

Дайирбек Орунбековнинг исми Temirov Live’нинг  «"Қирғиз темир йўлидаги" миллиардлар қаерга кетади?» деб номланган журналистик суриштирувда ҳам тилга олинган.

Унда Дайирбек Орунбеков ишхонада бош мутахассис бўлиб ишлаган.  «Қирғиз темир йўли»нинг тендерларини ютган компанияларнинг банк ҳисобларидаги ҳаракатларда «жиноий даромадларни ҳалоллаш аломатлари» борлиги айтилган.

2021-йили ўтган парламент сайловига  Орунбеков №11 Олай округидан ариза берган.