Боткен вилоятининг Қадамжой туманидаги никоҳ тўйда овқатдан заҳарланганлар сони 108 нафарга етди. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаментидан билдиришди.
Муассаса маълумотига кўра, заҳарланганлар ичидан 23 киши шифохонада ётибди, уларнинг иккиси ёш бола. Қолганлари уй шароитида даволанмоқда.
Қадамжой туманида оммавий заҳарланиш қайд этилгани 31-июлда маълум бўлган.
Ўшанда бошқармадан 89 киши заҳарлангани айтилган. Жабрланганлар 30 июлда «Алмаз» кафесида тўйда бўлишган. Никоҳ тўйига жами 250 киши борган.
«Тадбирнинг менюсида уч турли салат, тарвуз-қовун, мевалар, товуқ грили ва иссиқ овқат бўлган. Айни вақтда, салатлар билан қайнатилган гўштни тўй эгалари ўзлари пишириб, кафега олиб келишган», — деб билдиришди муассасадан.
1-августда санитария эпидемиология назорат хизматининг вакиллари кафени текширган. Ишхонанинг эгасига ҳуқуқ бузарликлар аниқлангани ҳақида протокол ёзилиб, унинг асосида жарима солиниши айтилган. Кафе вақтинча ёпилган.