Италиялик тиктокчи Алессандро Карузо қачондир бир вақтда Қирғизистонга келиб кетиш ниятини билдирди. Бу ҳақда у Super TV телеканалига берган интервьюсида билдирди.
Интервьюда тиктокчи қирғиз тилини тушунмаслигини, аммо қирғиз қўшиқлари жуда ёқишини айтди.
Аввал Қирғизистон ҳақида билмас эдим. Бир марта бир яхши қўшиқни эшитиб қолдим, қаерда чиқарилганини қидирсам, қирғизча бўлиб чиқди. Шундай қилиб қирғиз музикасиша қизиқиб, у орқали Қирғизистон ҳақида била бошладим. Қирғиз қўшиқлари жуда ёқимли экан. Бишкек ҳам гўзал шаҳар экан. Қирғизистонга қувонч билан келиб кетган бўлардим. Албатта, уни ҳам уюштирса бўлади. Бирор кун Қирғизистонга бориб, келаман», — деди Карузо.
У 44 ёшда эканини, оиласи билан кийим-кечак сотувчи дўконга эгалик қилишини, ижтимоий тармоқларни фаол қўлланишини ҳам қўшимча қилди. Айтишича, тиктокларни пандемияда, дўконини ёпишга тўғри келган вақтда торта бошлаган.
Тиктокчининг айтишича, музика орқали дунёни ва бошқа маданиятларни танишни истайди.
Италиялик тиктокер Алессандро Карузо қирғиз қўшиқчиси Бактияр Токторовнинг «Буй буй» номли қўшиғига рақс тушган видеосини юклаб танилган. Ролик 4 миллион марта кўрилган. Карузонинг Tik-Tok тармоғидаги саҳифасида 600 мингдан ортиқ обуначиси бор.