«Тозалик» муниципал ишхонасининг директори Султан Алибаев ва унинг ўринбосари «аризалар ва танқидларнинг кўплигидан» лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Бишкек мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди.
Бундай қарорни шаҳар мэри Эмилбек Абдикадиров қабул қилганини таъкидлади.
Мэриядан шаҳарликлар қаттиқ чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганини айтиб, норози бўлишганини таъкидлади.
Муниципалитет маълумотига кўра, ишхона раҳбариятига Нурлан Касимов, шунингдек унинг ўринбосари бўлиб Марат Алдакуров тайинланди.
Шу билан бирга мэриядан шаҳардаги тўпланган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун 16 махсус машина жалб қилинганини қўшимча қилишди.
«Чиқиндиларни чиқариш тизими эффектив бошқарилиши учун ушбу хизматларни икки туманда – Биринчи май ва Свердлов туманларда аутсорсингга ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда», — деди мэриядан.