Криминал авторитет Чингиз Жумагуловнинг жасади туғилган қишлоғида дафн қилинди

327

1-августда «Доо» лақаби билан танилган криминал авторитет Чингиз Жумагуловни дафн қилиш тадбири ўтмоқда. Таъзияда тасвирга олинган суратларни бир қатор ОАВлар эълон қилди.

Бишкекдаги ТИЗО-1да ўлдирилган криминал авторитет ўзи туғилган Иссиқота туманининг Ичке-Суу қишлоғига дафн қилинди.

Аввалроқ Жумагуловнинг жасади қариндошларига ўтказиб берилган. Маълумотни «Клооп»га Жазони ижро қилиш хизматидан тасдиқлашди.

ЖИХнинг маълумотига кўра, криминал авторитетнинг жасади яқинларига 30-июль куни, барча керекли процедуралар ўтказилгандан кейин ўтказиб берилган.

«Доо Чингиз»нинг ўлими

Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси Чингиз Жумагуловнинг жасади 30-июлда ТИЗО-1да топилган. У ўлдирилгани маълум бўлган.

Жазони ижро қилиш хизматидан Жумагуловни камерада бирга ўтирган киши ўлдирганини тан олди деб маълум қилишган. Идоранинг маълумотига кўра, бунга «шахсий келишмовчиликлар» сабаб бўлган.

Бу орада Kaktus Media нашри шахсий манбаларига таяниб, «Доо Чингиз»ни ўлдиришда гумонланган кишининг исми Доорон эканини ёзди. Дастлабки маълумотларга кўра, Доорон Қамчи Колбаевнинг Адилет Касенов номли яқин одамининг гуруҳида юрган ва УЖГнинг «ҳамёни» деб ҳисобланарди.

Нашрнинг шахсий манбаси Чингиз Жумагулов «қонундаги ўғри» бўлишни кўзлаб юрган, ўлдиришнинг сабаби ҳам шу бўлиши мумкин деб билдирган.

Кейинчалик ОАВнинг манбаси криминал авторитетга 18 марта пичоқ тиқилганини қўшимча қилган. Бу ҳақда суд-тиббий экспертизасининг хулосасидан ҳам маълум бўлган.

Ўша куннинг ўзида ТИЗО-1нинг ёнида марҳумнинг яқинлари тўпланган. Уларнинг орасида Жумагуловнинг турмуш ўртоғи ва акаси ҳам бўлгани айтилган.

Депутат Дастан Бекешев юқори амалдаги одамларнинг аралашувисиз криминал авторитетни ўлдириш мумкин эмасди деб ҳисоблайди.

«Доо Чингиз»ни қўлга олиш

Чингиз Жумагулов 2022-йилнинг 15-июлида қўлга олинган. Унда МХДҚдан криминал авторитет жиноий гуруҳни уюштиришга, шунингдек ҳусусий тадбиркорлардан кўп вақтдан бери йирик миқдорда пул талаб қилишда айбланганини билдиришган.

Криминал авторитет қўлга олингунга қадар 8-июлда бир қатор нашрлар Жумагулов билан МХДҚнинг «Альфа» махсус хизмати ўртасида отишма бўлганини ёзиб чиқишган. Уларнинг маълумотига кўра, спецназ криминал авторитетни қўлга олишга ҳаракат қилган, аммо у қочиб кетган.

Кейин куч ходимларини солиб келган кичик автобус йўлтанламаснинг йўлини тўсиб, тўхтаб, ундаги ҳарбий либосдаги одамлар йўлтанламаснинг эшигини очишга ҳаракат қилишгани тасвирланган видео пайдо бўлган. Аммо йўлтанламаснинг ҳайдовчиси у ердан қочиб кетган.

Эртаси куни эса Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жумагуловни хибсга олиш ҳаракати ва отишма ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди деган. Уларнинг маълумотига кўра, 8-июлда Чуй вилоятида уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш чора-тадбирлари ўтказилган.

Кейин фаол Атай Бейшенбек ўғли Фейсбук саҳифасига қисқа видео эълон қилган, шундан кейин криминал авторитет МХДҚга ўзи келганини кўриш мумкин.