Боом дарасида сел: Бишкек — Норин — Торугарт автомобил йўли бир томонлама очилди

322

Боом дарасидаги сел оқибатида вақтинчалик ёпилган Бишкек — Норин — Торугарт автомобил йўли бир томонлама очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, Бишкек — Балиқчи — Норин йўналишидаги машиналар навбати билан ўтказилмоқда.

Вазирликдан ҳозирда уч вилоятни бирлаштирган муқобил йўлни кенгайтириш, тозалаш ишлари олиб борилаётганини таъкидлашди.

«Табиий офат содир бўлган ҳудудда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларининг тезкор гуруҳлари, вазирликнинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларининг тезкор гуруҳлари, қутқарувчилар, мутахассислар ҳамда қутқарувчилар иш олиб бормоқда», — дея қўшимча қилишди ФВВдан.

30-июль куни соат 11:00лар атрофида қисқа муддатли ёққан ёмғирдан Бишкек — Норин — Торугарт автомобил йўлининг 128-129-чақирими ва Бишкек — Балиқчи темир йўл йўналишини қисман тўсиб қолган.

Жойида ФВВнинг навбатда турган қутқарувчилари ва Балиқчи шаҳар Йўл хизмати ишхонаси ходимлари тозалаш ишлари олиб бормоқда.