Бишкек: Муштлашган икки ўсмирни ажратган қизга қўл кўтарган шахс жаримага тортилди

323

Ленин туман суди Бишкекдаги савдо марказларининг бирида ишлаган 18 ёшдаги қизга қўл кўтарган шахсга 5 550 сом жарима солди.

Қиз болалар ўйнаган майдончада муштлашиб кетган икки ўсмирни ажратаётганда номаълум шахс унга қўл кўтарган. Ҳужум қилган шахс аввал сўкиниб, шундан сўнг уриб юборган.

29-июль куни Ленин туман милицияси гумондорни кўлга олиб, терговчиларга ўтказиб берган. Шундан сўнг милиция шахснинг ҳаракатида «жиноят таркиби йўқ» деб топиб, жиноят ишини қўзғашдан бош тортган.

Кейинроқ иш  Ленин туман судига ўтказилиб, қизга ҳужум қилган шахс «Майда безорилик» моддаси билан айбдор деб топилган.