Ўшда талаба қизни пичоқлаб, ҳовлига кўмиб қўйган шахс 15 йилга қамалди

283

Қорасув туман суди 22 ёшли талаба қизни пичоқлаб, кейин ҳовлига кўмиб қўйган шахсни уй-мулкини мусодара қилиш билан 15 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш шаҳар судининг матбуот котиби Айпери Туратбек қизи билдирди.

Митинг.

29-июль куни эрта тонгда марҳуманинг яқинлари Қорасув туман судининг олдида митинг ўтказишди. Улар айбдор кесилган 15 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳукмидан норози бўлиб, қаттиқ жазо беришни талаб қилишди.

«22 йил боққан қизни мол сўйгандай сўйиб, қасддан ўлдирмоқда. Ўлим жазоси ёки бутун умрга озодликдан маҳрум этиш каби қаттиқроқ жазо берилмаса бундай ўлимлар тўхтамайди», — деди марҳуманинг яқинларидан бири.

Ошхона пичоғи билан сайган

22 ёшдаги талаба қиз бедарак бўлаётгани тўғрисида ариза билан жорий йилнинг 30-январида онаси мурожаат қилган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида жиноятда гумонланиб Новқат туманининг 24 ёшдаги турғуни қўлга олинган эди.

Гумондор милицияга берган кўрсатмасида «қиз билан гаплашиб юрганини», 30-январь соат 10:00лар атрофида иккаласи учрашганини айтган. Унинг сўзларига кўра, икковининг ўртасида фикр келишмовчилиги пайдо бўлган.

«Иккимиз гаплашиб ўтириб жанжаллашиб қолдик. Менинг жаҳлим чиқиб, уйдаги ошхона пичоғи билан сайиб олдим. Ўлигини уйнинг ёнига кўмиб, кийимларини, сумкасини ҳожатхонага ирғитдим. Ўша куни ўқишга бордимда, 31-январда Ўзбекистон ҳудудига ўтиб, ўша ердан Россияга учиб кетдим», — деган у.

Февраль ойида гумондорнинг Қорасув тумани Ишкаван қишлоғидаги уйининг ҳовлисидаги 35-40 см чуқурликдаги ўрадан қизнинг жасади қазиб олинган.

«Жасад ташланган чуқур тупроқ билан кўмилиб, устидан қурилиш молларининг чиқиндилари билан яширилган. Гумондор ўликни кўмган ерни адвокати иштирокида кўрсатиб берди», — деган ўшанда  милициядан.

Шу билан бирга, жасадни дастлабки текширув вақтида 9 та ўткир тиғли буюм натижасида келтирилган тана жароҳатлари аниқланганини таъкидланган.

Ўш шаҳар ИИБи мазкур ҳолат юзасидан «Қотиллик» моддаси билан жиноий ишини қўзғаб, тегишли  экспертизаларни тайинлаб, гумондор вақтинча сақловчи жойга киритилган эди.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова