Иқтисодиёт вазирлиги: Казино очишга  лицензия нарҳи  10 млндан 84 млн сомгогача бўлади

263

Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги Вазирлар маҳкамасининг «Кўнгилочар ўйинлар фаолиятига лицензия бериш учун ҳақ тўлашни белгилаш тўғрисида» қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат 27 июлда жамоат муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, казино, онлайн казино ва электрон (виртуал) казино учун Бишкек ва Ўшда лицензиянинг нархи 84 млн сомни ташкил қилади. Мана шундай казинолар учун Чуй, Ўш ва Жалолобод вилоятларида лицензияни 42 млн сомга олиш мумкин. Боткен, Норин, Иссиқкўл ва Талас вилоятлари учун — 25,2 млн сом.

Ўйин автоматлари заллари учун лицензия олиш нархи республика бўйича 42 млн сом, букмерлик идораси ва тотализаторлар учун — 10,5 млн сом бўлади. Шунингдек кўнгилочар ўйинлар фаолияти масъулияти чекланган жамият ёки ёпиқ ҳиссадорлик жамияти қатори фақат юридик шахслар юрита олади.

Ҳужжатнинг маълумот-асосномасида казино фаолиятидан давлат бюджетига нафақат солиқ даромадлари турида, лицензия беришдан ҳам қўшимча даромад тушиши, бу «мамлакатнинг иқтисодий имкониятларини бундан кейин кенгайтирилиши» айтилади.

Бу томондан мазкур лойиҳани қабул қилиш учун қандайдир бир ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, ҳуқуқ ҳимоячилиги, гендер, экологик, коррупцион оқибатларга олиб келмайди деб ишонтирмоқда.

Шунингдек маълумот –асосномада ишчи гуруҳнинг аъзолари кўнгилочар ўйинлар бизнеси вакиллари 10 млн сомдан 30 млн сомгача кўнгилочар ўйинлар фаолиятига лицензия сотиб олишга тайёр эканини айтишгани маълум қилинади.

Қиморхоналарни очиш

Президент Садир Жапаров 30 июнда Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берган қонунни имзолаган. Бунгача парламентда қонунни қабул қилиш шовқин-сурон билан кечди, мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида қиморхона очишга қарши митинглар ўтган.

Ҳукумат имзолаган қонуннинг мақсади «инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитларни яратиш йўли билан давлат бюджетига қўшимча ресурсларни олиб келиш» бўлиб ҳисобланишини айтган.

Қабул қилинган қонунга кўра, Қирғизистон фуқаролари қиморхона мижози бўла олмайди. Қонунга қарши томонлар бунга ишонмайди, чунки улар ҳукумат мазкур талабларни бажарилишини таъминлай олмайди деб ҳисоблашади.

Шунингдек бунгача, қонун лойиҳасига «онлайн-казино» ва «виртуал-электрон казино» тушунчаси киритилгани аниқ эди. Вазирлар маҳкамаси қонун қабул қилинганидан кейин бу тармоқни изга солувчи тегишли ҳуқуқий мезонларни ишлаб чиқишни ваъда қилган. Депутат Дастан Бекешев бу ҳақда хавфли вазиятлар борлигини айтиб, онлайн-казинони назорат қилишнинг имкони йўқлигини таъкидлаган.

Мақола муаллифи Жаркинай Жеэналиева