Жалолобод вилоятининг Майлисув шаҳрининг 13 ёшдаги турғуни бедарак йўқолиб қидирилмоқда. Бу ҳақда яқинлари ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилишди.
Маълумотга кўра, 13 ёшдаги Қаникей 25-июль куни кечка яқин «дугонамнинг уйига бориб келайин» деб уйидан чиқиб кетган. Ўша бўйича қайтиб келмаган.
27-июлда эса у отанасига бегона рақамдан алоқага чиқиб, «уйга эртага бораман» деб айтган. Ота-онаси қайта қўнғироқ қилган телефон рақами Бишкекдаги Inter Hotel Bishkek меҳмонхонасининг администраторина тегишли бўлиб чиққан.
Меҳмонхонадан ўсмир уларга 26-июлда келиб жойлашганини айтишган. Ўша куниёқ қиз ташқарига чиқиб кетган.
27-июль эрталабки соат 4 яримларда икки милиция ходими ўсмирни меҳмонхонага олиб келиб, администраторга топширган. Бу ҳолат видеоназорат камерасига тушиб қолган.
Қаникей 27-июль кундузи меҳмонхонадан уйга кетаман деб чиққани бўйича бедарак бўлмоқда.
«Энг қизиғи Бишкекдаги меҳмонхона 13 ёшдаги қизни қандай қабул қилган, милиция ходимлари нима учун ота-онасига чиқмай, администраторга ўтказиб беришган. Бунинг бари тушунарсиз бўлмоқда. Ҳозирча Қаникейнинг тинч-омон топилиб қолишини тилаб ўтибмиз», — деб ёзди унинг яқинларидан бири.
Жалолобод вилоят ИИБдан бу маълумотни тасдиқлаб, ҳозирда қидирув давом этаётганини айтишди.
Ўсмирни кўрган-билганлар бўлса 0551295242, 0770 295242 рақамларига боғланиши мумкин.