Ўшда «Тяньши» компаниясининг икки вакили товламачиликда гумонланиб қўлга олинди

314
Қўлга олинган гумондорлар.

Ўш шаҳрида «Тяньши» компаниясининг икки  дистрибьютори қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 17-апрель куни Ўш шаҳри турғуни мазкур компаниядан жабрланганини айтиб милицияга шикоят билан мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра,  компанияда ишлаган шахс унинг ишончига кириб,  «210 минг сом тўлаб “6 юлдуз” даражасини олсангиз ой сайин 23 минг сом маош берилади, дастлаб тўлаган пулингиз ҳам ўзингизга қайтарилади» деб ваъда қилган.

Аммо шикоят қилувчи  «маош ҳам олмаганини, дастлабки тўлов ҳам қайтарилмагани»ни айтиб арз қилган. Мазкур ҳолат бўйича  «Товламачилик» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, текширув олиб борилмоқда.

26-июль куни жиноятда гумонланиб, 25 ёшдаги Чуй вилоят турғуни қўлга олинган. Унинг устидан умумий  17 ариза тушган.

Бундан ташқари товламачиликда гумонланиб, 27-июль куни  компаниянинг 22 ёшдаги  дистрибьютори қўлга олинган. Унга нисбатан 7 ариза ёзилган.

Унда жабрланувчилар гумондорга «38 минг сомдан 455 минг сомгача пул бериб, аммо уларни қайтара олмаётган»ини айтишган.

Ҳозирда гумондорлар вақтинчалик ҳибсда сақловчи жойга киритилган. Тергов давом этмоқда