МХДҚ имом Дооловнинг шов-шувли маърузаси бўйича аризани Бош прокуратурага юборди

241

МХДҚ Бишкекнинг Свердлов тумани имоми Садибакас Дооловнинг шов-шувли хутбасига боғлиқ аризани Бош прокуратурага ўтказиб берди. У ҳақда 24.kg нашрига шикоят эгаларидан бири маълум қилди. У бир кун аввал махсус хизматдан ариза МХДҚдан Бош прокуратурага ўтгани ҳақида хат олган.

Махсус хизматнинг Бош прокуратуранинг бўлим бошлиғи У.Т. Султановнинг номига ёзилган хатида жамоавий аризанинг материаллари кейинги кўриб чиқиш учун назорат органига берилаётгани айтилган. Бошқача айтганда, Бош прокуратура келиб тушган ариза асосида иш юритишни ким олиб боришини ҳал қилиш керак.

Ушбу аризада фаоллар Умай Арикова билан Махинур Ниязова имом Доолов аёлларнинг либосини назоратга олишга даъват илиб, аёлларнинг ҳуқуқларини бузиб, таҳқирламоқда деб ёзишган.

Улар Дооловнинг хутбаси «Инсоний тенг ҳуқуқлиликни бузиш» моддасига мос келади деб ҳисоблашади.

Имомнинг шов-шувли маърузаси

Июль ойи бошида ижтимоий тармоқларда Садибакас Дооловнинг хашакнинг қимматлашидан ташқари, гўшт нархининг кўтарилиши аёлларнинг кийган либосларига боғлиқ деган видеоси тарқаган.

Бу ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсга сабаб бўлиб, имомга нисбатан танқидлар айтилган.

Доолов ўзи кейинроқ сўзи «контекстдан қирқиб олиниб, маъноси ўзгариб қолган»ини айтган. У гўшт қимматлади деб айтишдан аввал «ҳар бир одам хулқ-атворини, одобини, тарбиясини тарозига солиши» лозим деб қўшимча қилган.

«Подшоҳ, халқ, бозорни баҳона қилавермай деганман. Гўшт қимматлади дейсизлар аммо аёл зоти, оналар, опаларнинг таналари очиқ юрганда нимага номус қилмайсизлар деган сўзлар бўлган», — деган имом.

Кейин Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармасининг ходимлари видеода ёзилган сўзларни нима мақсадда айтгани текширилганини, унда бузилишлар аниқланмаганини билдиришган. Муфтиятдан имомнинг айтганларини уч мезон билан кўриб чиққанини қўшимча қилган.

«Шундай қилиб, текширув натижасида Дооловнинг айтганлари шариатни бузмаган, сиёсатга аралашмаган ҳамда ҳеч кимнинг қадр-қимматини шубҳа остига қўймаган», — дея таъкидлашган Муфтиятдан.

Унда Доолов билан суҳбат ўтказилиб, унинг айтган сўзларини маъноси халққа тўлиқ етмагани аниқланган.

Мақола муаллифи Аделя Именова