Иссиқкўлда чўкиб кетган тўрт ёшли қиз 10 кундан бери топилмаяпти

301

Иссиқкўлда чўкиб кетган тўрт ёшли қиз топилмаётганига ўн кун бўлди. Бу ҳақда Turmush нашрига боланинг онаси Кенжегул Бейтилешева хабар қилди.

Унинг айтишича, қидирувнинг дастлабки беш кунидан кейин қизни қидирган ходимларнинг сони камайиб кетган ва ҳозирда иш жуда секин бормоқда.

«ФҲВдан илтимосим, имкон борича яхши қидириб беришса. Бундан ташқари, халқдан ҳам ёрдам сўраймиз. Чунки кўл қирғоқларини қараш учун кўнгиллилар керак бўлмоқда. Ҳар куни янги умид билан топилиб қолар деяпмиз», — деб мурожаат қилди қизнинг онаси.

ФҲВнинг ўзидан қидирув ишларига ҳозирда уч гуруҳда излаш ишини олиб бораётган 10 қутқарувчи жалб қилинганини айтишди.

Бола Тору-Айгир ва Чирпиқти қишлоқларининг ўртасида 17-июлда ота-онаси билан дам олиб юрган вақтда чўкиб кетган.

Материалнинг муаллифи: Аделя Именова