Қирғизистондан Россияга доллар чиқариб кетилмоқда. Бу ҳақда Твиттерда режиссёр ва медиа эксперт Азим Азимов билдирди. У пул алмаштириш жойининг ходими дейилган одам билан ёзишмасини эълон қилган. Азимов унга доллар сотиб олиш керак бўлаётганини айтган. Суҳбатдоши эса ҳозирда долларнинг барини Россияга жўнатаётганини айтиб жавоб берган.
Азимов эълон қилган хат ёзишмасининг скриншотининг остига бир неча қўлланувчи шаҳарда доллар топиш қийин бўлиб қолганини таъкидлашган.
Мамлакатдан долларни чиқариб кетиш
Аввалроқ Миллий банк Қирғизистонда нақд АҚШ доллари танқис эканини, шу сабаб аҳолининг хорижий валютага талабини тўлиқ қаноатлантиришга мумкин бўлмаётганини билдирган.
Миллий банк хорижий валютанинг етишмовчилигини — четдаги жисмоний ва юридик томонларнинг спекуляцияси деб тушунтирган. Ўша вақтда мамлакатнинг бош банки долларнинг кескин танқислиги йўқ деб ишонтирган.
Шунингдек Миллий банкдан Қирғизистонга долларни олиб келган каналларнинг иши бузилганини айтишмоқда. Бунга қадар маҳаллий банклар нақд долларни Қозоғистон ва Россиядан сотиб олишарди, аммо ҳозир валютани етказувчи бу каналлар ишини тўхтатиб, банклар янги йўлларни ўрганиб чиқмоқда.
Июлнинг бошида бир қатор банк хорижий валютани нақд олишга 5%лик комиссия киргизган. Буни Миллий банк қуйидагидек тушунтирган: банклар бу ҳаракати билан валютани нақд олиб келишда кетказган чиқимларини ёпиш учун киргизмоқда.
Кейин 22-июлда асосий банк ўлканинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун хорижий валютани алмаштириш операцияларига ватқинча чеклов киргизган.
Аввалроқ Қирғизистонда чет эллик валютани мамлакатдан чиқаришга тақиқ солиниши мумкин экани хабар қилинган. Ҳозирги вақтда тегишли фармоннинг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида, у юридик, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлади. Охирги қарорни вазирлар маҳкамаси қабул қилиши керак.