«Қирғиз элитасига Хитойга темир йўлининг кераги йўқ». Эксперт Марказий Осиёдаги янги «союз» ҳақида

176
Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Марказий Осиё бешлигининг Чўлпонотадаги саммити муваффақиятли ўтгандек кўринади: президентлар чегарани делимитация қилиш ҳақида маслаҳатлашиб, «Қамбар-Ота 1» ГЭСига сармоя киритишга, Хитойдан тортиб темир йўл қуришга, саноат кооперациясини ривожлантиришга тайёр эканини тасдиқладилар. Бироқ минтақада кўп ўзгараётган кўп нарса йўқ деб ҳисоблайди Carnegie Endowment for International Peace илмий жамиятининг аъзоси, Марказий Осиё ва Хитой бўйича эксперт Темир Умаров. У «Клооп»  билан суҳбатда Ўзбекистоннинг элитаси мамлакатининг иқтисодини нима сабабдан очишни истамаганини, Қирғизистондаги нуфузли гуруҳларга эса аслида Хитойдан чиққан темир йўлнинг кераги йўқ эканини тушунтириб берди.

— Президент Тоқаевнинг Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасини делимитация қилишга кўмаклашиш таклифи, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг «Қамабар-Ота 1» бўйича ўзаро келишуви, президент Мирзиёевнинг саноат ва транспорт кооперациясига  чақириғи... Бу ЕОИИ ва КХШТга ўхшаш, фақатгина Марказий Осиё ташкилотини тузиш ҳаракати бўлиши мумкинми?

— Ҳозирча бундай бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай ишора кўрмадим. Биринчидан, минтақа давлатларининг умумий мақсади йўқ. Агар ЕОИИ ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда тушунарли  интеграция, умумий бозор, ягона божхона ҳудуди. ЖХХТ- бу жамоавий хавфсизлик бўйича ташкилот. Марказий Осиё давлатлари эса бирикиб нимага интилишлари мумкин? Менимча, ҳозир ҳар бир сиёсий режимнинг мақсади турлича.

Ҳатто Қозоғистон ва Ўзбекистон иккиси илгари сурмоқчи бўлган [беш давлат ўртасидаги дўстлик ҳақидаги] келишув ўтмай қолди, лекин у ҳеч қандай мажбурият юкламайди, у ерда кимдир бировнинг мустақиллигига таҳдид соладиган ёки давлатларни интеграция томон мажбурловчи бандлар йўқ эди. Мана шундай рамзий ишорат ҳам ҳозирча Тожикистон билан Туркманистонга ортиқча бўлиб тургандек кўринмоқда.

Шунинг учун қандайдир бир катта сакраш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Аммо бундай учрашувлар ҳар йили ўтказила бошланди, бу ҳам яхши. У ерда биргина  президентлар учрашмайди-да – уюштиришнинг ортида катта жамоалар туради. Одамлар бир-бирлари билан шахсан танишади, мессенжерларда бир-бирлари билан алоқа ўрнатадилар,  кейин ҳар қандай шошилинч масалалар бўйича бир-бирлари билан боғлана олишади. Бу қарор қабул қилиш жараёнини соддалаштириб, уни бундан ҳам чуқурлаштиради.

— Кўринишидан, Қозоғистон билан Ўзбекистон Марказий Осиёдаги модернизацияланган ядро сифатида шаклланаётгандек. Каримов билан Назарбаевнинг даврида улар димоғдорлик билан  рақобатлашиб турарди, энди умумий манфаат йўлида оз бўлса ҳам амбицияларидан ортга чекинишга тайёрдек.

—Ўзбекистон-Қозоғистон тандеми юзага келаётгани тўғри, бу табиий жараён, чунки уларнинг кўзлагани бир. Икки сиёсий режим ҳам фаровон ҳаёти сабаб ислоҳотчилик йўналишидаги тараққиётга ўтгани йўқ-да. Улар бошқа йўл йўқлигини тушуниб турибди, чунки жамият аввалгидан кўра талабчан бўла бошлади, ортга қайтишга йўл қўймайди. Иккала давлат ҳам Россияга камроқ қарам бўлиш учун сармоя киритиб ўз иқтисодларини имкон қадар кўпроқ диверсификация қилмоқчи.

—Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Дўстлик шартномасига Қирғизистон қўшилди. Айниқса Бишкекдаги сиёсатчиларнинг Ўзбекистон келажагига бераётган баҳоси қизиқ. Ҳукумат етакчиси Акилбек Жапаров саммит олдидан қирғиз журналистларига мурожаат қилиб,  Ўзбекистон 10-15 йилдан кейин Хитойга етиб олади деган фикрини айтган.

—  Менимча, бу жаноб Жапаровнинг шахсий фикри. Асосан қирғиз сиёсатчилари янгилик яратувчи шов-шувли сўзларни айтишни яхши кўрадилар, лекин уларнинг баёнотлари ортида ҳеч қандай реал нарса бўлмайди. Шубҳасиз, Ўзбекистоннинг салоҳияти катта. Бироқ, Ўзбекистон иқтисоди маълум бир юксакликка интилади, Қозоғистонники эса, масалан, ундай эмас деб айтишга эрта. Қозоғистоннинг ялпи ички маҳсулоти қарийб уч баравар кўп экани кифоя.

Қолаверса, Қозоғистон иқтисодиёти хорижий сармоядорлар билан чамбарчас алоқада ва уни глобал деб аташ мумкин, Ўзбекистон иқтисодиёти эса ҳамон жуда ёпиқ. Унда фақат - саноат қуввати бор, пайпоқдан тортиб смартфонларгача ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилари  кўп - ёпиқ протекционистик муҳитда ишлайди. Иқтисоди дунёга очилса ҳам, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар халқаро ишлаб чиқарувчилар билан рақобатлаша олмай қолади.

Албатта, ҳозир Ўзбекистон фуқаролари гўзал ҳаёт ортидан iPhone эмас, Artel, Mercedes эмас, Chevroletни сотиб олаётгани  йўқ. Шунчаки одамларнинг бошқа чораси йўқ, шунинг учун улар ўзларининг монополистларига боришади. Қолаверса, бу иқтисодий эмас, балки сиёсий масала, чунки Ўзбекистондаги ҳар бир йирик ширкатнинг ортида ҳукуматга алоқадор ёки ўзи ҳукумат саналувчи таниқли тадбиркор туради (масалан, AKFA ва Artel империяси - бу Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа шу кабилар). Ўзбек элитасининг ўз манфаатлари бор, у ерда иқтисодни очиш [манфаати] йўқ.

Шавкат Мирзиёев, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров Чўлпонотада. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Бундай шароитда эса Қирғизистон учун бир нарса ўзгаряптими? Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг доирасида қандайдир бир жонланиш бошланганини кўряпмиз. Балки, барчи «шарқ-ғарб» йўлларини ривожлантириш ҳамда бу лойиҳа унча ёқмай қолган Россия орқали юк ташишлар қийинлашгани билан боғлиқ бўлса керак. Яна шу билан бирга «қамбар-Ата 1» энди Россия эмас, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон билан қўшма лойиҳа бўлиб қолди-да. Ҳали ҳам бу оркестрда Қирғизистоннинг ўрни қандай?

— Аслида, Марказий Осиё учун мен бир нарса тубдан ўзгариб кетди деб ўйламайман. Тўғри, албатта, қандайдир бир аввал бўлмаган воқеалар: уруш, кўп ерда ковид бўлди, Қирғизистондаги давлат тўнтариши. Аммо янгиликлардаги бош мавзуларга кўнгил бурмасак, объектив факторлар ўша бўйича қолаётандек.

Ҳозирча Қирғизистонда эски иқтисодий тизимдан янгисига сифатли ўтиш бўлаётганини кўрганимча йўқ. Ҳа, [президент Садир] Жапаровнинг уни синдириш бўйича қандайдир бир ўйлари бор, аммо бу кўпинча сиёсий масалаларга тегишли бўлмоқда. Ҳозир у давлатдани ресурснинг барини бошқариш учун, ўзи керак деб ҳисоблаган йўналишларга буриш учун, ҳукуматнинг барини ўз қўлига тўплашга ҳаракат қилишдан бошқасини кўрганим йўқ. Ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ ҳисоби, Қирғизистоннинг Марказий Осиё бешлигидаги ўрни ўзгаргани йўқ — бу Хитой товарлар учун алмаштирилмас таранзит зонаси.

Бояги янги лойиҳалар бўйича айтадиган бўлсак, мен уларга шубҳа билан қарайман. Менимча, Қирғизистоннинг ўз сиёсий элитаси, йўқ деганда айрим нуфузли гуруҳлар, Хитой — Қирғизистон— Ўзбекистон темир йўлининг пайдо бўлишига қаршидек сезилади. Чунки, агар у пайдо бўлса, мазкур гуруҳлар даромаддан қуруқ қолади.

—Сиз  Матраимовлар иши бўйича тергов жараёнида фош этилганлар ҳақида гапиряпсизми?

—Мен Қирғизистон божхона хизматининг ишини назарда тутяпман. Чунки у Хитой ва Марказий Осиёнинг қолган давлатлари  ўртасида қулай жойлашишидан катта фойда топадида. Агар биз Хитой ва Қирғизистон ўртасидаги экспорт-импорт статистикасига назар ташласак, тўрт йилда 10 миллиард доллар қаерга кетгани аниқ эмаслигини кўрамиз. Агар Хитойдан Ўзбекистонга чиққан темир йўл бўлса,  у ерда Қирғизистон ҳудуди транзит учун фойдаланиладиган, етказиб бериш пункти эмас,  ўша Матраимов ва бошқа гуруҳлар асосий даромад манбасидан маҳрум бўлишади. Шундай экан, мен ҳозир уларнинг статус-квонини ўзгартириши учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман.

Дарвоқе, [Садир] Жапаров нуқтаи назаридан – у ҳали қурилмаган темир йўлдан бонусларни оладигандай ҳокимиятда узоқ қолиши мумкинлигига юз фоиз ишонмаса керак. Агар ҳозир бошласа, бу ишни шов-шув билан, бюджетдан кўп пул сарфлаб ёки қарзга ботиб ишга туширган президент бўлади. Аммо йўл ишга тушмагунича, одамлар пул беҳуда кетмаганини англаб етгунча тахтда қола оладими?

— Ҳамма бешта давлатнинг президентларининг фикри бир жойдан чиққан масала – бу  ҳукуматлари барқарорлиги тўғрисидаги хавотирлар. Жапаров норозилик сабабларини «баҳона» деб атади. Рахмон эса Қозоғистондаги норозиликларни, ижтимоий тармоқларни ва исломизмни бирлаштириб қўйди. Токаев эса, очиғи, қўшниларига ОАВдаги маълумотларни биргаликда фильтрлашни таклиф қилди. Шунда Марказий Осиёдаги ҳар қандай модернизация демократик эмас, авторитар каби бўларди. Мен тўғри тушуняпманми?

— Ҳа, аслида бу менинг асосий тезисим. Ҳамма ҳам «ислоҳот» деган сўзни эшитганда, Ўзбекистон ёки Қозоғистонни ғарб услубидаги либерал демократик давлатга айлантиради, деб ўйлайди. Аммо бу ерда бошқа фикр билдирилди. Вақт ўтиши билан бу сиёсий режимлар одамхўрликдан бир оз узоқлашиб, замонавийроқ бўла бошлашади, худди шу муаммоларни ҳал қилиш учун юмшоқроқ усуллардан фойдаланишга ўтишади.

Аммо  ҳукумат институтларга берилиб кетади дейдиган ҳеч ким йўқ  - ҳозирча ҳаммаси шахсий автократиялар. Классик автократияларда эса ҳукуматнинг жамият билан алоқа каналлари мавжуд эмас. Қирғизистон бўйича бари тушунарли,  бу бошқа масала, лекин буни ҳам демократия дейиш қийин. Ваҳоланки, хозир Марказий Осиёнинг ҳамма жойларида ҳокимият транзити содир бўлмоқда ёки содир бўлди. Фақат Тожикистон қолди, лекин у ҳам бундан қочиб қутула олмайди. Қайта туғилган режимлар ўзидан олдинги режимлар каби қола олмаслигини тушуниб турибди.  Чунки ҳозир замон бошқача: ҳаммада интернет бор, ҳаммаси аниқ, одамлар тез йиғилиб, ҳеч қачон бўлмаганидек норозиликларга чиқишмоқда. Қорақалпоғистондаги воқеаларни 2005 йил билан (Андижонда норозилик намойишлари бўлиб, ҳукумат уларни куч билан бостирган) солиштиришимиз мумкин. Туркманистонда ёпиқ давлат бўлишига қарамай, давлат нархларида озиқ-овқат сотувчи дўконлар ёнида «очликдан чиққан қўзғолон». Қозоғистон билан Қирғизистон – бу ерда ҳам тушунарлида.

Режимлар ҳаммаси бир қайиқда эканини тушунади: бирортаси қилт этадиган бўлса, кейингисининг барқарорлиги бузилади. Шунинг учун улар ўзларининг куч ва барқарорлиги манбасини қидирмоқда. Улардан бири - ахборот ва ОАВ  устидан назорат олиб боришдир.

Мана ҳозир нарративни назорат қилиш учун Марказий Осиё давлатларининг телеканалини яратиш керак, деб айта бошладилар. Энди уни ё  Марказий Осиёдаги таниқли Россиянинг ОАВ ёки ҳокимиятга бўйсунмайдиган ижтимоий тармоқлар  назорат қилаётгандек туюлади. [элиталар] Худди шу  Россия ёки Хитойдаги каби бир нарсаларни хоҳлашади. У ерда авторитар режимлар анча барқарор.

Россияга қаранг: яна қаерда дегинг келади? Аммо биз ҳали битта инқилобни, биронта ҳам норозиликни ёки ҳатто оммавий норозиликларни - ҳеч нарсани кўрмаяпмиз. Марказий Осиёдаги режимларга шу ёқади.

Муаллиф: Виктор Мухин