Қирғизистондаги кўчмас мулкнинг 90% эркаклар номига қайд этилган. Бу ҳақда жамоат ОАВлар иттифоқи хабар берди.
Маълумотда Қирғизистонда оилавий мулк асосан эркакларга, яъни эр, ота ёки ўғилга рўйхатга олингани айтилган. Расмий манбаларда бундай маълумотлар йўқ.
Журналистлар аҳоли ўртасида ўтказилган сўровдан сўнг кўчмас мулкнинг аксарияти эркакларга рўйхатга олинган деган хулосага келишди. Сўровда республиканинг ҳар бир вилоятидан 700 оила иштирок этган.
Уларнинг ичидан 46%и оилага тегишли кўчмас мулк эрларга қайд этилганини айтса, 36%и ота-оналарига қайд этганлар бўлган. Сўровномада қатнашганларнинг фақатгина 7%и мулк хотинига қайд этилганини билдирган. Қолган 6% болалар номига рўйхатга олинган деб жавоб беришган.
Шунингдек, журналистларнинг аниқлашича, аксарият оилалар ер улушини ота-онасига (36 фоиз) ёки турмуш ўртоғига (32 фоиз) расмийлаштирган. Энг кам ер улуши аёллар (10%) ва болалар (6%) номига қайд этилган.
Машиналар ҳам аксарият ҳолларда эрларнинг номига ёзилади. Шу тариқа, респондентларнинг 44 фоизи оиласида автомобиль эрига, 19 фоизи ота-онасига, 11 фоизи фарзандларига, атиги 2 фоизи эса хотинига қайд этилганини айтиб жавоб беришган.
Жамаот ОАВларнинг иттифоқи 80% ҳолатда оилавий мулк эрларига ёки унинг ота-онасига қайд этилганини таъкидлади.
Сўровномага қатнашганларнинг 51%и мулк кимнинг номига қайд этилишини оила аъзолари билан бирга ҳал қилишини айтган. 27%и бундай қарорни эрлари, 21%и — ота-оналари қабул қилишини айтиб жавоб беришган. Респондентларнинг фақатгина 1 фоизигина оилада бундай қарорда аёллар қабул қилишини айтишган.
Гендер масалалар бўйича эксперт Римма Султанова бундай кўриниш одатланиб қолинган дунё қараш ва стереотиплар сабаб келиб чиққанини тушунтирди. У дунё қарашларга кўра, одатда эркак — оила бошчиси, тегишли турда барча қарорларни у қабул қилади.
Унинг айтишича, бу аёлларда ишонмасликни пайдо қилиб, можарога тортади. У эркак ҳам, аёл ҳам бахтли ва тин оилавий ҳаётга бирдек хисса қўшишини таъкидлади. Шу сабабдан уларнинг ҳақлари барча ҳолатда бирдек бўлиши керак деди Султанова.
Аввалроқ БМТнинг инсон ҳақлари бўйича мутахассислари Қирғизистон гендер тенгсизлик индекси бўйича 162 давлатнинг ичидан 82-ўринда эканини билдиришган.
Унда экспертлар Қирғизистонда патриархал дунё қарашлар, гендер зўравонликнинг юқори даражаси, гендер ролларга кўра стереотиплар ва тажрибалар, шунингдек иқтисодий алоқадаги жинслар ўртасидаги фарқ ҳамон жиддийлигича сақланаётганини айтишган.
Мутахассислар аёллар иқтисодий томондан фаол бўлмаган аҳолининг энг катта қисмини (70%) ташкил қилишини ҳам таъкидлашган.