«Кадастр»нинг етакчиси ходимларидан пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди

277

25-июлда «Кадастр» ишхонасининг етакчиси Эрнест Сулайманбеков қўл остидаги ходимларидан пул талаб қилиш гумони билан қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚдан билдиришди.

МХДҚдан «ишхонанинг раҳбарияти томонидан ходимлардан пул талаб қилиш бўйича мунтазам коррупция схемаси тузилган» деб таъкидлашди.

Маълумотга кўра, ходимларнинг меҳнат ҳақидан 3-6 минг сомдан ноқонуний ушлаб қолиш факти аниқланган.

Ҳозирда Сулайманбеков вақтинча сақлаш жойига киргизилди, тергов давом этмоқда.

Сулайманбеков мазкур ишхонага етакчи бўлиб 2021-йилнинг апрелида тайинланган.