Бугун 25 июлдаги матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жарқинбек Қасимбеков Бишкек «сариқ» зонага ўтаётгани, республиканинг қолган ҳудудлари эса «яшил» зонада қолаётганини билдирди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда COVID-19 билан касалланишнинг 128 та янги ҳолати қайд этилган.
«Бу у қадар кўп эмас. Хавотирланишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Бизнинг тизимимиз ҳамма нарсага тайёр», деди у.
Шунингдек, агар вазият ёмонлашса ёки зарурат туғилса, шаҳарда маълум чекловлар киргизилиши айтилди: юз ниқоби ва ўндан ортиқ одам йиғилганда масофадан ишлаш режими.
Вазир вакцина вирус билан курашишнинг ягона йўли эканини таъкидлади. Халқ орасида Pfizer ва Moderna энг оммабоп бўлаётганини, мазкур вакциналарнинг кўплаган давлатда рўйхати борлигини қўшимча қилди. Бундан ташқари, вазирнинг вазифасини бажарувчи август ойи бошида Covax механизми орқали 100 минг доза Pfizer вакцинаси кутилаётганини айтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигиниг матбуот хизмати эса мамлакатда ҳозирда фақат «Синофарм» вакцинасигина борлигини тасдиқлади.
Буга чейин Республикалык штаб Кыргызстанда COVID-19’ду жугузгандардын саны өсүп жатканын кабарлаган. Бул тууралуу Бүткүл дүйнөлүк саламаттык сактоо уюму (ДССУ) да билдирип, коронавирус илдетин жуктургандардын саны 30%га өскөнүн айткан. Бийлик кезектеги толкунуна.
Аввалроқ Республика штаби Қирғизистонда COVID-19ни юқтирганларнинг сони ортиб бораётгани ҳақида хабар берган эди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам билдириб, коронавирус касалини юқтирганларнинг сони 30 фоизга ошганини айтган. Ҳукумат COVID-19’нинг навбатдаги тўлқинига— койкалар, дори-дармон ҳамда шифокорлар тайёр деб ишонтирмоқда.
Штабнинг сўнгги маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан 18 июлгача мамлакатда 201 704 та коронавирус инфекцияси аниқланган.
Материал муаллифи Қайрат Бердишалиев.