Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Қизил қишлоқ ҳукуматининг бир нечта қишлоғида 10 кундан буён ичимлик суви йўқ. Бу ҳақда маҳаллий аҳолига асосланиб «Турмуш» нашри ёзди.
Аҳоли иссиқ кунларда ичимлик сувининг йўқлиги уларни қийнаётганидан шикоят қилишди
Ушбу қишлоқ ҳукуматининг бошлиғи Зарлик Турганбаев «Клооп»га қишлоқларга бир неча кундан буён ичимлик суви берилмаётганини тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, қишлоқларга сув «Ўш шаҳар сув канал» ишхонаси томонидан берилади. Аммо ёз мавсумида шаҳарнинг ўзида «сув танқис бўлганидан» ичимлик суви тўхтатилган.
«Ҳозирда Ишкаван, Қизил-қишлоқ ва Янги турмуш қишлоқларига жадвал асосида сув ташувчи машина билан сув етказиб беряпмиз. Бошқа қишлоқларда эса сув тунда берилмоқда, улар ўзларининг қудуқларига тўлдириб олишади», — дейди у.
Тургунбаев ичимлик суви масаласини ҳал қилиш учун маҳаллий бюджетдан 6,5 млн сом ажратилганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ер остидан сув чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари ишламай қолган уч сув олувчи скважина таъмирланмоқда.
ФВВ 20-июлдан 25-июлгача ҳаво ҳарорати иссиқ бўлишини огоҳлантирмоқда. Ўш, Боткен, Жалолобод вилоятларида ҳавонинг ҳарорати +42 даражага етиши айтилмоқда.