Ўсмир қизларни ноябрь ойидан бошлаб папилломага қарши эмлаш бошланади

228

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ноябрдан бошлаб ўсмир қизларни инсон папилломаси вирусига (ИПВ) қарши бепул эмлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ССВнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Эмлаш режаси ҳақида «Вакцина сенинг келажагинг. Бачадон бўйни саратонини тўхтатамиз» деб номланган конференцияда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазифасини бажарувчи Жаркинбек Касимбеков маълум қилди.

«Режали эмлаш иқтисодий томондан самарали стратегия, уни амалга ошириш болалар касаллигини, ўлим сонини ва ногиронликни кескин камайтиришга йўл беради», — дея таъкидлади у.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, бачадон бўйни саратони — саломатлик учун  жиддий хавф туғдирадиган касаллик, у аёллар орасида саратон касаллиги турининг тўртинчиси ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистик маълумотларига кўра, Қирғизистонда ҳар йили 500 га яқин аёл бачадон бўйни саратонига чалинган.

«Қирғизистонда агар болаларнинг барчаси  эмланса, улар ҳимоя қилинган бўлади. Эмлаш бепул ва мамлакатнинг барча ҳудудларида мавжуд. Инсон папиллома вирусига қарши эмлаш – бу нафақат олдини олиш, балки унданда ортиқдир. Бу ерда гап ўсмир қизларни бачадон бўйни саратонидан асраш, уларнинг соғлом бўлиб, соғлом ҳаёт кечириш имкониятларини кенгайтириш ҳақида бормоқда», – дейди Республика иммунопрофилактика маркази директори Гулбара Ишенаписова.

Вазирликдан 11-14 ёшгача 300 минга яқин ўсмир қизни эмлаш режалаштирилаётганини билдиришди.

Вакцинани харид қилишда Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс молиявий кўмак кўрсатади.