Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари Марказий Осиё давлатлари саммитида умумий минтақавий телеканал тузишни таклиф қилишди.
Қосим-Жомарт Токаев Марказий Осиё давлатлари «ахборот соҳасида бутун минтақага зарар етказиши мумкин бўлган салбий ҳодисалардан огоҳлантириш учун ҳамкорликни кучайтирса яхши бўларди» деб таъкидлади.
«Давлатлараро ва миллатлараро адоватни қўзғатиш йўли билан муносабатларимизни бузиш ва аҳолини бўлишга уриниш ҳаракатларига биргаликда қарши туришимиз керак. Афсуски, бизнинг ОАВларда минтақамиздаги бошқа давлатларнинг ҳаётини ёритишда оммавий ахборот воситаларида ҳамон ахборот танқислиги сақланиб қолмоқда. Бу тенденцияга барҳам бериш керак, балки умумий минтақавий телеканал ёки ахборот сайти очилиши мумкин», деди у.
Токаев ушбу ташаббусни тўлиқ ишлаб чиқиш учун «Марказий Осиё давлатларининг ахборот агентликлари ва профиль идораларининг етакчилари мунтазам турда учрашувларни ўтказиб туриши фойдали бўлишини» қўшимча қилди.
Президент Садир Жапаров эса минтақа давлатларининг «маънавий яқинлиги»ни инобатга олган ҳолда Марказий Осиёнинг умумий телеканалини очиш зарурлигини таъкидлади.
«Ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган халқларнинг дўстлиги ва ҳамжиҳатлиги ҳақида маълумот берувчи туркум телелойиҳалар, таълим йўналишидаги қатор телелойиҳалар, халқимиз тарихи ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида теле ва радио кўрсатувлар тайёрлашни таклиф этамиз», — деди у. деди.
Ўз навбатида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари интернет ва ижтимоий тармоқларни «минтақадаги вазият барқарорлигига таҳдид» деб аташди.
Шавкат Мирзиёев ҳудудда «интернетдаги ноқонуний фаолият билан боғлиқ янги муаммолар пайдо бўлганини» таъкидлади. Унинг фикрича, бу муаммолар кўлами тобора ортиб бормоқда.
«Афсуски, яқиндагина Ўзбекистонда содир бўлган воқеалар бизнинг режамизни бузиб, минтақамизда беқарорлик ва тартибсизликни юзага келтирмоқчи бўлган кучлар борлигини кўрсатди. Шу муносабат билан биз минтақа давлатлари хавфсизлик кенгашлари ва махсус хизматларининг раҳбарлари ўртасида ушбу йўналишлар бўйича мунтазам маслаҳатлашувларни ўтказиб туришни йўлга қўйишни қўллаймиз», — деди у.
Имомали Раҳмон минтақадаги мамлакатларда жорий йили ўтган норозилик намойишлари «турли кучлар барқарорликни бузишни режалаштиришни давом этаётганига далолат беради» деди.
Унинг айтишича, бу воқеалар «муайян кучлар, жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни турли акцияларга жалб қилиш ҳаракатларини кўришаётганини кўрсатди».
Марказий Осиё давлатларининг саммити Чўлпонота шаҳрида 21-июлда бўлиб ўтди. Унда минтақанинг бешта давлати президентлари иштирок этди.
Марказий Осиё минтақасидаги ОАВнинг эркинлиги
Марказий Осиё давлатларида ОАВлар ҳукумат тарафидан босимга олинади. Ахборот эркинлигини ҳимоя қилувчи «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти рейтингига кўра, Қирғизистон «матбуот эркинлиги» бўйича дунё рейтингида 180 давлат орасида 72-ўринни эгаллаган.
Бу рейтингда Қозоғистон 122, Ўзбекистон 133, Тожикистон 152, Туркманистон 177-ўринни эгаллаган.