Ўш вилоятида 17 ёшли ўсмир Попон сув омборига чўкиб кетди. Бу ҳақда ФВВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа 20-июлда қайд этилган. Воқеа саккиз нафар қутқарувчи жалб қилиниб, ўсмирнинг жасадини олиб чиқиб ИИВ ходимларига ўтказиб берган.
Бунгача мазкур вилоятдаги Кампир-обод сув омборига 14 ва 15 ёшдаги икки ўсмир чўкиб кетган.
Фожиа 2-май куни соат 14:00 атрофида содир бўлган. Болаларнинг жасадини ҳамқишлоқлари ўша куннинг ўзида кечки соат 22:30лар атрофида сувдан олиб чиқишган.
Мамлакатда бир неча кундан буён ҳаво ҳарорати иссиқ бўлмоқда. ФВВ сувга тушишда таъқиқланган жойларда чўмилмаслик зарурлигини огоҳлантиради.