21-июлда Иссиқкўлнинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиёнинг давлат раҳбарлари учрашди. Унда «XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш» келишувига қўл қўйилди.
Келишув минтақани ривожлантириш мақсадида Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг ўртасида дўстликни, яқин қўшничиликни ва ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган.
Маслаҳатга президент Садир Жапаров, Ўзбекистоннинг президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистоннинг давлат раҳбари Эмомали Рахмон, Қозоғистоннинг президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Туркманистоннинг бошчиси Сердар Бердимухамедов қатнашди.
Иссиқкўлнинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиёнинг давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ўтмоқда. Йиғинда минтақадаги ҳудудий хавфсизлик, барқарор иқтисоднинг ривожланишини таъминлаш масалалари кўрилди.
Марказий Осиё давлат раҳбарларининг кейинги маслаҳат учрашуви 2023-йили Тожикистоннинг Душанба шаҳрида ўтиши айтилди.
Шу билан Марказий Осиёдаги давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви тўртинчи карра ўтди. Ўтган йили маслаҳам Туркманистонда бўлган.
Унда президентлар савдо-экономика, энергетика, транспорт-коммуникация соҳаларидаги минтақавий ҳамкорлик масаласини, шунингдек коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳамкорликдаги чораларни муҳокама қилишган эди.