ИИВ уй қамоғида бўлганларга электрон назорат билагузукларини ўрнатишни таклиф қилди

240

Ички ишлар вазирлиги уй қамоғида сақланаётган айбланувчилар учун электрон назорат билагузукларидан фойдаланишни талаб қилувчи қарор лойиҳасини эълон қилди.

ИИВ махсус билагузуклардан ташқари, стационар ва мобил кузатув қурилмаларидан фойдаланишни тавсия қилади. Лойиҳа маълумот –асосномасида айтилишича, махсус қурилмалар айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги суднинг қарорини кузатишга ёрдам беради.

Агар уй қамоғидаги айбланувчи билагузукни синдирса, у ҳибсга олиниши мумкин.

Ҳужжатда айтилишича, ИИВ  томонидан махсус техникани 56 миллион сомга харид қилиш режалаштирилган. Бу миқдорга серверлар, мониторинг пультлари, қурилмаларни фаоллаштириш мосламалари, билагузуклар, мобил ва стационар қурилмалар киради.

Билагузук ва бошқа махсус мосламалар ИИВдан ташқари МХДҚ, Бош прокуратура, Жазони ижро этиш хизмати ва Олий судга ҳам топширилади.